Сайлов кузатувчилари ва ваколатли вакиллар учун ўқув-семинар бошланди

24.09.2019, 19:28

Сайлов кузатувчилари ва ваколатли вакиллар учун ўқув-семинар бошланди

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши томонидан партия аъзоларидан тузилган кузатувчилар ва ваколатли вакиллар учун “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ўқув-семинар бошланди.

Самарқанд шаҳри ва Паст Дарғом туманида ўтказилган семинарда “Демократик жамиятда сайловлар ва сайлов қонунчилиги”, “Сайлов кампанияси стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш”, “Сиёсий партияларнинг сайловда самарали иштирокини таъминлашнинг амалий масалалари ва сайловолди курашда йўл қўйиладиган хатолар”, “Сайловчилар олдида нутқ сўзлашнинг хусусиятлари ва нутқ сўзлашда импровизациядан фойдаланиш” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА

Теглар
СТМ Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1398
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+