Тазйиқ учун жавобгарлик белгиланади

25.09.2019, 11:47

Тазйиқ учун жавобгарлик белгиланади

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши вилоят Перинатал маркази билан ҳамкорликда мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мавзусига бағишланган амалий семинар ўтказди.

Унда партия вилоят, Гулистон шаҳар Кенгаши ходимлари, “Аёллар қаноти” аъзолари, Оила илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими вакиллари ҳамда журналистлар қатнашди.

“Жорий йилда хотин-қизларимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга иккита ҳужжат қабул қилинди, – дейди O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Лола Кенжаева. – “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар шулар жумласидандир. Биринчи қонунга кўра, хотин-қизлар ва эркакларнинг давлат томонидан тенг ҳуқуқ ва имкониятлари кафолатланади. Уларни жинси бўйича камситишга йўл қўйилмайди. Оилавий муносабатларда ҳам аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги белгиланди. Меҳнат муносабатларида эса иш берувчи ишга ёллашда, бўш иш ўринларини эгаллашда эркаклар ва аёллар учун тенг имкониятларни таъминлайди”.

Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларнинг турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг жамият ҳаётининг барча жабҳаларида иштирок этиши  учун шароит яратиш, оналик ва болаликнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилинишини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий кафолатлари мавжуд эканлиги қайд этилди. “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши гендер тенглигини таъминлаш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлгани таъкидланди.   

Партия фаолларининг айтишича, кўпинча амалиётда аёлларга нисбатан, айниқса, оилавий-маиший ҳаётда учраётган зўравонликка етарлича аҳамият берилмайди. Президентимиз томонидан имзоланган мазкур қонун эса хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни назарда тутади.

Тадбирда сўз олган вилоят перинатал маркази раҳбари Х.Садикова, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири С.Бабаева ва бошқалар мазкур  қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот бердилар.      

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeР Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    988
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

madina2019-09-26 08:26:38

To'g'ri fikr man qoshlaman. Baribir kimdr ximoya qilish kere zo'r mavzu yoqdi manga


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+