O‘zLiDeP: Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз! (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

27.09.2019, 13:07

O‘zLiDeP: Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз! (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Ўзбекистон муҳим сиёсий жараён — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайлови арафасида турибди. Ўтган ҳафтадан эътиборан мамлакатимизда соғлом рақобат, халқчил ғоялар кураши бошланди. Таъкидлаш керакки, сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинган стратегик вазифаларни амалга оширишда улкан аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам сайловолди жараёнларида янгича ғоя, янгича қарашлар билан фаол иштирок этмоқда.

“Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак”. O‘zLiDeP айни кунларада ана шу ғоя билан ўртага чиқмоқда. Инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, энг аввало, эркинлик шароитида рўёбга чиқади. Эркинлик, эркин ривожланиш инсоннинг салоҳияти, иқтидорини рўёбга чиқаришининг бош асосидир. Бугун юртимизда бу жараёнларнинг локомотиви сифатида ўртага чиққан қатлам — тадбиркорлардир. Мамлакатимиз раҳбари халқимизни бугун яхши яшашига эришишини вазифа қилиб қўяр экан, уни тадбиркорлик ривожи билан боғлаётганлари бежиз эмас, зеро, қачонки, тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади.

ФОТОГАЛЕРЕЯ

Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда партия халқ билан бирга бўлиш, халқ дардини эшитиш ва муаммоларни биргаликда ҳал этиш, уларнинг муаммосини ўзининг муаммоси деб билиб янгича форматда тарғибот акцияларини бошлаб юборди.

 26 сентябрь куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” саройи олдидаги майдонда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида янги шаклдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – турли акциялар ва таниқли санъаткорларни жалб қилган ҳолда O‘zLiDeP ғоя ва мақсадларини аҳоли онгига сингдириш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказишдан иборат бўлди.  

Тадбирни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов кириш сўзи билан очиб, жорий  йилги сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтишини айтиб, бу сиёсий жараёнга Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам жиддий тайёргарлик кўраётганини таъкидлади. Партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида иштирокчиларга қисқача маълумот берди.

 “Бўлажак сайловлар мамлакатимиз тарихида илк бор Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Бу эса сайловнинг қонунийлик, шаффофлик, очиқлик шароитида ўтишининг яна бир ёрқин ифодасидир. Шу боис сайловлар олдидан партиямизнинг сайловолди дастури, сиёсий платформасини ишлаб чиқдик, янги-янги ғояларни ўртага ташладик. Бу галги сайловда партиямиз “Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам аввало инсонга хизмат қилиш керак”, деган ғоя билан ўртага чиқаяпти. Дастурни эса кабинетда ўтириб эмас, партия фаоллари, оддий одамлар билан бамаслаҳат ёзишга эътибор қаратдик. Энди қайси партиянинг дастури халққа манзур бўлса, ўша партиянинг қўли баланд келиши муқаррар”, – дейди А.Хаитов.

“Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги тарғибот тадбири ҳар қандай расмиятчиликдан ҳоли тарзда очиқ майдонда ўтказилди. Зеро, партия сайловолди тарғибот тадбирларини зерикарли, бир томонлама маъруза шаклида ташкил этиш амалиётидан воз кечиб, эркин мулоқот тарзида ўтказилмоқда.

Тарғибот тадбирида миллатимиз фахри ва ғурури, ЎзЛиДеП фаоллари, таниқли тадбиркор Мурод Назаров, бокс бўйича жаҳон чемпиони Шахрам Ғиёсовлар сўзга чиқиб, O‘zLiDePни амалий ишлар партияси эканини эътироф этди.

Машҳур эстрада хонандаларининг чиқишлари эса иштирокчиларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бу каби янгича тарғибот тадбирларини нафақат пойтахтимизда, балки мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳам ўтказади.  

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1744
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Mahmudjon2019-09-29 08:07:09

Tadbir juda ajoyib o'tdi. UzLiDeP end zo'r kayfiyatni bera oldi


Aziza Sayfiddinova2019-09-27 20:02:07

UzLiDePga omad tilayman. Tadbir juda yoqdi raxmat


samadov2019-09-27 16:51:30

Тадбир жуда ёқди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+