O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг аёл номзодлар, аёл сайловчилар билан мақсадли ишларни олиб бориш гуруҳи ташкил этилди

27.09.2019, 15:53

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг аёл номзодлар, аёл сайловчилар билан мақсадли ишларни олиб бориш гуруҳи ташкил этилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2019 йил 22 декабрни – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни, деб белгиланди. Сайлов кампанияси эса 20 сентябрдан бошланиши эълон қилинди.

Шундан келиб чиқиб, мазкур сайловларда фаол иштирок этиш, халқ билан яқиндан мулоқот қиладиган, унинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини ҳал этадиган, сиёсий жиҳатдан етук номзодларни кўрсатиш мақсадида O‘zLiDePнинг аёл номзодлар, аёл сайловчилар билан мақсадли ишларни олиб бориш гуруҳи аъзолари ўз иш фаолиятини бошлади.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Марказий сайловолди штаби таркибидаги ушбу гуруҳ йиғилишида ҳудудларда партия “Аёллар қаноти” томонидан ўказиладиган оммавий тарғибот тадбирлар режаси кўриб чиқилди ва барча ҳудудлар бўйича масъуллар белгиланди.     

Йиғилиш иштирокчилари сайловолди кампаниясида гуруҳ аъзолари тарғибот-ташвиқот ишларини фаол олиб бориши зарурлигини ҳам таъкидлашди.

  • Кўрилди
    149
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+