Сизга таъзим, азиз устозлар

28.09.2019, 16:14

Сизга таъзим, азиз устозлар

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими партия Боёвут туман Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этган байрам тадбири ана шундай номланди.  

Тумандаги 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан ташкил қилинган тадбирда таълим - тарбия тизими ривожига катта ҳисса қўшган фахрийлар, халқ таълими тизими ходимлари, маънавият тарғиботчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тантанали тадбир мусиқа мактаби ўқувчиларининг “Сизга таъзим, азиз устозлар” деб номланган концерт дастури билан бошланди.

Унда сўз олган партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари устоз-мураббийларни кенг жамоатчилик номидан ушбу улуғ айём билан муборакбод этишди.

–Бугун қутлуғ айёмни нишонлар эканмиз, қадрдон мактабимиз, бизга эзгулик сабоғини берган меҳрибон муаллимларимиз бирма бир кўз олдимизда намоён бўлади, – дейди Манзура Дадаева. –Ибрат намунаси, инсоний фазилатлар тимсоли бўлган азиз ва мўътабар устозлар олдида ҳамиша таъзим қиламиз.

Байрам тадбирида тумандаги мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларидан ташриф буюрган фахрий устозлар, соҳада самарали фаолият юритиб келаётган ўқитувчи ва мураббийлар партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда мусиқа мактаби ўқитувчилари М.Жумаев ва Д.Шодиевлар ижросидаги дилрабо қўшиқлар даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.

                                                        Дилором ЭСОНОВА,

                            O`zLiDeP вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    152
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+