Амалий ишлар, аниқ натижалар сайловчилар ишончининг гарови

28.09.2019, 16:18

Амалий ишлар, аниқ натижалар сайловчилар  ишончининг гарови

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилишга катта эътибор қаратилаётгани кўпчилик юртдошларимиз қатори ёшларимизнинг ҳам тадбиркорлик соҳасида ўз омадини синаб кўриш иштиёқини оширмоқда.

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи Авазбек Пайгамов ҳам дастлаб Тошкент тўқимачилик енгил саноат институтида, кейинчалик Германия Дрезден Давлат бошқарув академиясида таҳсил олди. Айни пайтда тумандаги “Аср тўқимачи” хусусий корхонасига раҳбарлик қилиб келмоқда. Шу билан бирга халқ вакили, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси сифатида оддий одамлар муаммоларига ечим топиб келяпти.   

Жумладан, унинг ташаббуси билан 2016 йилда Ўзбекистон туманидаги “Наймансой” ва “Оқчангал” қишлоқларига табиий газ линияси тортиб келинди ва 250 хонадон табиий газ билан таъминланди. Шунингдек, ўз шахсий маблағлари ҳисобидан қўшни Фурқат туманидан электр энергияси линияси тортиб келиб, “Наймансой” қишлоғи аҳлини узлуксиз электр энергияси билан таъминлади. “Қайнар” МФЙ ҳудудида жойлашган “Наймансой” кўчасидаги ички йўлларга ўз маблағлари ҳисобидан асфалт ётқизди. “Катта Қайнар” МФЙ ҳудудига 1150 метрлик тоза ичимлик суви қувурларини ётқизиб, қишлоқ аҳлини тоза ичимлик суви билан таъминлади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бундан ташқари, депутат бошчилигида “Катта Қайнар” МФЙ “Бой” кўчаси ва Фурқат тумани “Кармак” МФЙни боғлаб турган, ҳозирда ноқонуний тарзда эгалланиб, ўзлаштириб олинган “Ипак йўли” кўчаси қайтадан очилди. Энди аҳолининг 35 км йўлни айланиб ўтишига ҳожат қолмади.   

Шу билан бирга А.Пайгамов жорий йилда Ўзбекистон туманидаги фойдаланилмай турган бинони фойдаланишга олиб, чет эллик инвесторлари билан ҳамкорликда янги инновацион технология асосида металлоконструкция асосли мактабгача таълим бинолари қуриш лойиҳасини ишга туширди. Бунинг натижасида 150 та янги иш ўринлари яратилди.

“А.Пайгамов ўз ишига масъулият, фидойилик билан ёндашади, ҳар ишда ташаббускор. Масалан, жорий йилнинг август ойида яна бир самарали лойиҳага қўл урди. Туркиялик ишбилармонлар билан “Anka group” қўшма корхонасига осос солинди. Ўзбекистон туманида фаолиятини бошлаган мазкур корхона қишлоқ хўжалиги тармоғига хизмат кўрсатади”, – дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1181
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Джураев Маъруфжон Расулович2019-09-30 15:19:47

Юкорида кайд этилган фикрлар жуда хам тугри ёзилган. Авазбек Пайгамов хакикатдан хам изланувчан, тадбиркорлик сохасида уз ишини устаси хамда корига ярайдиган инсон деб биламан. Ишончли номзод М.Джураев Узбекистон тумани давлат хизматлари маркази директори.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+