Зартепаликлар мурожаатига O‘zLiDeP депутати қандай жавоб берди?

08.10.2019, 17:06

Зартепаликлар мурожаатига O‘zLiDeP депутати қандай жавоб берди?

O‘zLiDeP Ангор туман Кенгашига “Зартепа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

Унда маҳалладаги зовур устидан тушган кўприк йўли тор эканлиги, фуқаролар ўз транспортларида ушбу йўлдан ўтишга қийналишаётгани айтилган.

Партия туман Кенгаши раиси, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Ярматов мазкур мурожаатни ўрганишга дарҳол киришди. Маҳаллага бориб, вазиятни ўрганди, аҳоли билан суҳбатлашиб, шикоятнинг ўринли эканлигини аниқлади.

Орадан хеч қанча вақт ўтмай, туман кенгаши депутати туман прокуратураси билан бирга  маҳалладаги фахрийлар иштирокида “Зартепа” МФЙдаги зовур устидаги кўприк йўлини кенгайтиришди.

— Маҳалламизда 5400 га яқин аҳоли истиқомат қилади, — дейди маҳалла фуқароси Одинтўра Равшанов. — Туман марказига бориш учун мана шу эни 3 метр бўлган зовур устидаги кўприкдан ўтамиз. Кўприк энининг қисқалиги енгил автомобилларга ноқулайлик туғдирарди. Бир томондан келган автомобиль эгаси иккинчи томондан келган автомобилни кутиб туришига тўғри келарди. O‘zLiDeP депутатининг саъй-ҳаракати билан кўпчиликни қийнаётган муаммо ижобий ечим топди. Зовурга сув ўтиши учун қўшимча қувур ётқизилиб, ўтиш йўли 6 метрга кенгайтирилди. Халқнинг дардини тинглайдиган депутатлар борлигидан хурсандмиз.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

 матубот хизмати

  • Кўрилди
    157
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+