O‘zLiDeP ўқитувчи ва мураббийлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказди

30.09.2019, 17:17

O‘zLiDeP ўқитувчи ва мураббийлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказди

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказди.

 Тахиатош туманида ташкил этилган мусобақада 9 та жамоа ғолиблик учун ўзаро беллашди.

“Бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир. Шу фурсатдан фойдаланиб барчангизни ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаб, сизларга сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда катта муваффақиятлар тилайман”, – дейди O‘zLiDeP  Тахиатош туман Кенгаши аппарат раҳбари Р.Хидирбаев.

Мусобақа якунида 9-сонли мактаб жамоаси 3-ўрин, 6-сонли мактаб жамоаси 2-ўрин, 3-сонли мактаб жамоаси эса фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

 Ғолиб ва совриндорларга партиянинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    623
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+