O‘zLiDeP учқўрғонлик устоз-мураббийларни байрам билан қутлади

30.09.2019, 17:21

O‘zLiDeP учқўрғонлик устоз-мураббийларни  байрам билан қутлади

O‘zLiDeP Учқўрғон туман Кенгаши “Исломобод” МФЙ қошидаги бошланғич партия ташкилоти билан ҳамкорликда 12-сонли Болалар мусиқа ва саънат мактабида 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказди.

Унда кўп йиллик тажрибага эга фахрий ўқитувчилар, устоз-мураббийлар, партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда сўз олганлар машаққатли, масъулиятли, шарафли касб эгалари бўлмиш устоз ва мураббийларни бугунги айём билан қутлади.

–Мактабимизда 220 нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олади. Уларга эса 60 нафарга яқин ўқитувчилар таълим-тарбия беради, – дейди Икромжон Ботиров. –Мана бугун мактабимизда ажойиб тантана бўлиб ўтмоқда, байрам бахона фахрий устозлар билан ҳам дийдорлашиш насиб этди. Устозларимизга қанча тазим қилсак, уларни қанча эъзозласак шунча кам.

Тадбир сўнггида жонкуяр, фидокор устозларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Эркин АҲМЕДҲОДЖАЕВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳ раҳбари

  • Кўрилди
    936
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+