Халқ вакили сайловчилар билан учрашди

30.09.2019, 17:28

Халқ вакили сайловчилар билан учрашди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Р.Қаршибоев  ҳудуддаги “Боғишифо”, “Садаф”, “Тинчлик”, “Қарши йўли”, “Юлдуз” ва “Истиқлол” МФЙ аҳолиси билан   юзма-юз мулоқот қилди.

Мулоқотлар давомида “Тинчлик” МФЙ раиси Насиба Давронова маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ишларида, яъни маҳалла ҳудудида чиқиндихона қуришга рухсат олишда амалий кўмак сўради.

Мурожаатчи маҳалла ҳудудида чиқиндихона йўқлиги оқибатида фуқаролар мулки сақланадиган гаражлар атрофи ифлосланиб кетганлигидан шикоят қилди. Ушбу масала юзасидан халқ вакили тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориб, муаммони ижобий ҳал этишга кўмаклашишини айтди.

“Юлдуз” МФЙ раиси Яқуб Яқубов эса маҳалла фақат кўп қаватли уйлардан иборат бўлганлиги сабаб  ҳудудда куз-қиш мавсумида жаноза ва турли маросимларни ўтказадиган бошпана, шунингдек, кекса-нуронийлар дам оладиган маданий- маърифий маскан йўқлигидан арз қилди.

Ушбу масала ҳам депутат томонидан назоратга олиниб тегишли ташкилотларга сўров чиқариладиган бўлди.

Хуллас, қабул жараёнида аҳолидан ичимлик суви, канализация муаммолари, электр-энергияси бўйича қарздорлик ва бошқа масалалар юзасидан 30 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Мулоқотлар чоғида уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари назоратга олинди.

 Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    771
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+