Устозлар ўгити улуғликка ундайди

30.09.2019, 17:31

Устозлар ўгити улуғликка ундайди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “Устоз – қадри буюк муаллим!” шиори остида байрам тадбири ўтказди.

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган тадбирда ўқитувчи ва мураббийларга партиянинг эсдалик совғалари улашилди.

“Халқимизда азал-азалдан устоз деган зот улуғ саналади. Бинобарин, ўқитувчи шахсига ҳурмат қадим қадриятларимиздан: ўтмишимиздан ўзлаштирилган ўгитлар бизда муаллимга нисбатан мусбат муносабатни шакллантирган. Шу боис, бугун юртимизда устозларни ҳурмат қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу эса биз ўқитувчи, мураббийларда фахр ҳиссини уйғотади”, – дейди Алибек Ғаппоров.

Тадбир давомида таълим муассасалари, тадбиркорлар, ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1036
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+