Балиқчида сайловолди тарғибот акцияси ўтказилди

02.10.2019, 10:05

Балиқчида сайловолди тарғибот акцияси ўтказилди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Балиқчи туманидаги истироҳат боғида сайловолди тарғибот акция ўтказди.

Акция доирасида тадбиркорлар томонидан “Тадбиркорлик тараққиёт омили” шиори остида намойиш этилган маҳсулотлар кўргазмаси йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

– Саволларга баҳоли қудрат жавоб бердим, – дейди партия фаоли Музаффар Мингбоев. – Очиғини айтишим керак, шу партияга хайрихоҳман. Унинг фаолиятини мунтазам кузатиб бораман. O‘zLiDePдан туман Кенгашига сайланган депутатлар билан ҳамфикр, ҳамжиҳатликда ишлаймиз. Шаҳар миқёсидаги акцияда ғолиб чиқдим. Менга партиянинг эсдалик совғаларини топширишди. Бундан жудаям хурсандман.

Шунингдек, акция доирасида “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида спортнинг қўл жанги, стол тенниси, волейбол турлари бўйича мусобақа ҳам ўтказилди. Туманда жойлашган “Баркамол авлод” болалар ижодиёт маркази ўқувчилари томонидан эса “Партиям менинг тасаввуримда” мавзусида расмлар танлови ташкил этилди.

Шу куни O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши вакиллари 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Балиқчи тумани “Авесто” МФЙда яшовчи бир гуруҳ фахрий устоз ва мураббийлар хонадонига боришди. Уларни байрам билан қутлаб, партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғаларини топширди.

Хуллас, акция давомида “Азизбек спорт ривожи” текстил корхонаси қошида O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти тузилиб, бир гуруҳ ишчи-ходимлар партия сафига қабул қилинди.

 Мафтуна ЖАЛОЛДИНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот  котиби

  • Кўрилди
    617
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+