Нуротадаги ёшлар форуми кўтаринки руҳда ўтди

02.10.2019, 12:11

Нуротадаги ёшлар форуми кўтаринки руҳда ўтди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан сўлим Нуротанинг “Чашма” меъморий мажмуаси марказий майдонида “Ўзбекистон Либерал-демократик партиси — янги Ўзбекистоннинг янги қиёфасини биргаликда яратамиз!” шиори билан очиқ осмон остида Ёшлар форуми ўтказилди.
 
...“Чашма” меъморий мажмуаси ҳар қачонгиданда ўзгача: нуроталик ёшлар билан гавжум. Партиянинг вилоят ва Нурота туман Кенгаши, Нурота туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Маънавият ва маърифат бўлими, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда халқ таълими бошқармаси мутасаддиларининг саъй-ҳаракатлари билан “Беш муҳим ташаббус” доирасида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кун ёшларига давлатимиз томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда ўз ўрнида бунга жавобан юрт равнақи йўлида ҳаракатини янада жадаллаштириш лозимлигига алоҳида тўхталиб ўтди. Мамлакатимиз сиёсий майдонига ўз қатъий қарашлари ва ўз позициясига эга бўлган ёшлар чиқажаги, эртамиз эгалари бундан-да фаол, бундан-да фидойи бўлишга чорланди.
 
 
Форумда санаъткорларнинг мусиқий ижролари, ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, кураш, шахмат-шашка мусобақалари, ҳунарманд ёшларнинг қўл меҳнати асосида тайёрлаган маҳсулотлари, ёш рассомларнинг кўргазмалари кўпчиликда илиқ таассурот уйғотди. Мавзу доирасида ёшлар санъат ва маданият ҳамда спорт мусобақаларидан ташқари “Энг яхши нотиқ”, “Энг яхши сиёсатчи”, “Энг яхши келажак депутати”, “Энг ватанпарвар ўғлон” номинациялари бўйича ҳам ўзаро куч синашдилар.
 
— Мен форумда “Энг яхши келажак депутати” номинацияси бўйича ғолиб бўлдим, — дейди партия фаоли Сирожиддин Сирочев. — Шу билан бирга мусобақа жараёнида сиёсий саводхонлигим устида ҳали анча тер тўкишим кераклигини ҳам англадим. Мен ўзимга сўз бердим, бир кун келиб, албатта, депутатликка номзодимни қўяман ва менга ишонган, менга овоз берган сайловчиларимнинг ишончларини оқлайман.
 
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан мамлакатимиз бўйлаб сайлов жараёнларининг бошланиши олдидан юртдошларимизнинг кайфиятларини кўтариш ва уларга руҳий қувват бериш мақсадида ўтказилаётган бу каби тадбирлар аҳоли учун маданий ҳордиққина бўлиб қолмай, балки уларнинг сиёсий жараёнларга ҳам қизиқишларини уйғотиши шубҳасиздир.
 
Тадбир якунида 30 дан ошиқ форум иштирокчилари партиянинг Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилотининг эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар билан тақдирланди.
  • Кўрилди
    1254
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+