Жиззахда кузатувчи ва ваколатли вакиллар ўқитиляпти
02.10.2019, 15:38

Барча ҳудудларда бўлгани каби O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ҳам бу йилги сайлов жараёнларида иштирок этадиган партия фаолларидан иборат кузатувчи ва ваколатли вакиллар учун ўқув семинарлари ташкил этиляпти.
- Шароф Рашидов туманида 56 та сайлов участкалари фаолият олиб боради. “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтадиган ўта муҳим сиёсий жараёнда иштирок этадиган партиямиз фаолларидан иборат кузатувчи ва ишончли вакилларга бу йил алоҳида масъулият юкланади, - дейди O’zLiDeP туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Фарҳод Маматқулов. – Шу сабаб, ўқув семинарлари жараёнида бу йилги сайловга оид янгиликлар, ўзгаришлар, кузатувчи ва ваколатли вакилларга юклатиладиган вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар беришга ҳаракат қилмоқдамиз.
Дарҳақиқат, ўқув семинарларида тажрибали тренерлар томонидан иштирокчиларга демократик жамиятда сайловлар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, янгиликлари ҳамда унинг нормаларини амалиётга жорий этиш механизмлари, партиянинг сайловолди дастуридаги асосий устувор вазифалар, сайлов жараёнида кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг иштироки, уларнинг мақоми, ҳуқуқлари, масъулияти ва жавобгарлиги борасида тушунчалар берилмоқда.
Шунингдек, барча иштирокчиларга услубий материаллар тарқатилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Элбек Раимқулов
O’zLiDeP Ш.Рашидов
туман Кенгаши
Ижрочи котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатликка номзод Б.Солиев сайловчилар муаммосига жойида ечим топди
13.12.2019, 19:12
-
Депутатликка номзод П.Аҳмеджанова сайловчилар билан учрашди
13.12.2019, 17:10
-
Сайловчилар OʻzLiDePдан депутатликка номзод Расул Кушербаев дастурини қўллаб-қувватлади
13.12.2019, 17:07
-
Жомбойлик сайловчилар O‘zLiDePни амалий ишлар партияси эканини эътироф этмоқда
13.12.2019, 17:05
-
Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак
13.12.2019, 16:45
Фикрингизни қолдиринг