Депутат – сайловчилар олдида масъул

02.10.2019, 15:43

Депутат – сайловчилар олдида масъул

Президентимиз томонидан барча соҳаларда олиб борилаётган туб ислоҳот-ларнинг ижросини таъминлашда ҳар бир депутатдан катта масъулият талаб этади, чунки депутатлар халқ вакили сифатида ушбу ислоҳотларнинг жойлардаги ижросини таъминлашга тўлиқ масъулдир.

Ҳар бир депутат сайловчилар дарди билан яшаши керак. Бунинг учун жойлардаги муаммоли масалаларни ўзининг ваколати доирасида ижобий ҳал этишга ўз куч-ғайратини сафарбар этиши лозим.

Ана шундай депутатларимиздан бири Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Миродулла Турсунов халқ билан бирга бўлишда, аҳолининг, тадбиркорларнинг муаммоларини ижобий ҳал этишда фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Халқ вакили 2018-2019 йиллар давомида 100 дан зиёд тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатган бўлса, шундан 50 нафардан зиёд тадбиркорларга қарийб 45 млрд. сўмдан зиёд хорижий ва маҳаллий кредит линиялари маблағлари ажратилишида амалий ёрдам берди. Бунинг натижпасида 100 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди. Шу билан бирга 10 нафардан ортиқ ёш тадбиркорларга ўз фаолиятини бошлаши учун кредит олишларида амалий ёрдам бериб, уларнинг тадбиркорлик соҳасидаги фаолияти янада ривожлантиришда кўмаклашилди.

Сайловчилар билан учрашувлар натижасида аниқланган 50 дан зиёд муаммоли масалалар ижобий ҳал этилди. Жумладан, депутат ташаббуси билан Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани “Янги турмуш” қишлоғидаги Шеробод дарёси устидан аҳоли ва автомобиллар ўтадиган умумий қиймати 2 млрд. сўмдан зиёд узунлиги 100 метрлик кўприк ҳомийлар билан ҳамкорликда барпо этилишига эришилди. Шу билан бирга, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани “Ҳуррият” маҳалласининг 4500 нафар аҳолиси доимий ичимлик суви билан таъминланди.

Депутат томонидан 110 нафардан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва ногирон фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди. 10 дан зиёд фуқаролар имтиёзли кредит олиши натижасида улар томонидан иссиқхоналар, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа йўналишларда тадбиркорлик фаолияти ташкил этилди ҳамда кам таъминланган оилалар рўйхатидан чиқарилишига ёрдам берилди.

Миродулла Турсунов қонун ижодкорлиги соҳасида 50 дан ортиқ қонунларни тайёрлашда бевосита иштирок этди. Ўзбекистон Республикасининг “Ҳисоб палатаси тўғрисида”, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”, “Банк ва банклар фаолияти тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир.

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасидан Ишчи гуруҳ раҳбари сифатида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг Навоий ва Сурхондарё вилоятларидаги ижроси, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилоятидаги ижроси, “Тадбиркорлик ва тадбиркорлик субъектларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Наманган вилоятидаги ижроси назорат-таҳлил тартибида ўрганилиб, қонунчиликка 20 дан зиёд таклифлар берилди.

Шунингдек, ўтказилган назорат-таҳлил тадбирлари натижасида Давлат бюджетига қарийб 30 млрд. сўм қўшимча манба аниқланиб, бюджетга кирим қилиниши таъминланди.

  • Кўрилди
    933
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+