O‘zLiDeP илму-маърифат фидойиларини шарафлади

02.10.2019, 18:52

O‘zLiDeP илму-маърифат фидойиларини шарафлади

Ўзбекистон Республикаси Уйғур миллий маданий маркази, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилоят ҳамда Сирдарё туман Кенгаши, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон - умумий уйимиз” шиори остида “Устоз-муаллим илму-маърифат, таълим-тарбия фидойиси” номли тадбир бўлиб ўтди.

Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирда сўзга чиққан Республика Уйғур миллий маданий маркази раҳбари Ҳалима Баратова, O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Абдуқаҳҳор Ибодуллаев, Сирдарё туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нафиса Жўраевалар сўз чиқиб, қатнашчиларни қутлуғ айём билан муборакбод этишди.

Сўзга чиққанлар эътироф этишганидек, дунёда шундай касб соҳиблари борки, улар ҳеч қачон ўлмайдилар. Булар  бизнинг устозларимиз. Фарзандларимиз, невараларимиз, келажак авлодни тарбиялайдиган, уларга илм- маърифат берадиган азиз инсонлар – Ўқитувчилар, устоз мураббийлардир. Ўқитувчи  халқи борки, келажак авлодимизнинг баркамол инсонлар бўлиб етишишлари учун  кеча-ю кундуз меҳнат қилади. Барча соҳа ходимлари уйга келиб хотиржам дам олса, ўқитувчилар эртанги кунги ёзув-чизув ишларини бажаради. Китоб ва манбаларни варақлаб эртанги дарс учун билимини бойитади. Дафтар текширади. Тинимсиз изланади, янгиликлар топишга, уларни ўқувчиларига етказишга ҳаракат қилади.

Шундан сўнг республика Уйғур миллий маданий марказининг “Гулдаста ансамбли” хонанда ва созандалари томонидан ижро этилган “Устозлар”, “Ўзбекистоним” номли куй-қўшиқлар янгради. Тадбирда сўзга чиққан фахрий ўқитувчилар, устозлар ва мураббийлар, миллий маданий марказлар вакиллари ҳам барчани байрам билан муборакбод этишди.

-40 йилга вақтдан буён соҳада самарали фаолият юритиб келаяпман,- дейди тумандаги 6-умутаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Дилбар Бозорова. – Турмуш ўртоғим ҳам Раҳимжон Бозоровнинг ҳам мазкур соҳада ўқувчиларга инглиз тили фанидан сабоқ бериб келаётганига ҳам қирқ йилдан ошди. Фарзандимиз Наргиза ҳам шарафли касб ўқитувчиликни танлади. Ўқитувчилик касби нақадар шарафли эканлигини бугунги тадбирда иштирок этиб яна  бир карра ҳис қилдим. Мазмунли ва мароқли ўтган тадбир бизда жуда катта тааасурот қолдирди.

Тумандаги 30-умумтаълим мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Зулхумор Халбаевани ҳам туманда устоз муаллимлар қаторида ҳурмат қилишади. Бугунги кунда пенсияга чиқиб ҳам самарали фаолият юритаётган муаллиманинг шогирдлари халқ-хўжалигининг турли соҳаларида устоз ишончини оқлаб келишяпти.

Тадбирда устоз-мураббийларга Уйғур миллий маданий маркази, партия вилоят Кенгашининг ҳамда туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва “Ташаккурнома”си топширилди. Саноат Саъдиева, Муқаддас Ҳусанова, Дилором Эсонова, Мовлуда Ҳусаинова ҳамда Мавжуда Жўраеваларга Уйғур миллий маданий марказининг “Саҳий” кўкрак нишонлари топширилди.

Уйғур миллий маданий марказининг хушовоз хонандалари ижросидаги дилрабо куй ва қўшиқларга дилдан рақс тушиб, дам  олдилар.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик дўстлик алоқалари қўмитаси маданият-маърифат бўлими ходимлари Дилбар Мусаева, Ирода Ниматиллаевалар иштирок этди ва сўзга чиқди.

                                      Дилором ЭСОНОВА,

                   OzLiDeP вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1055
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+