Ангренлик 5 нафар ўқитувчиларга соғломлаштириш оромгоҳига йўлланма берилди

02.10.2019, 18:55

Ангренлик 5 нафар ўқитувчиларга соғломлаштириш оромгоҳига йўлланма берилди

O‘zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгаши томонидан 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Унда шаҳарда кўп йиллар давомида умрини таълим беришдек шарафли ишга баҳшида этган устозлар, таълим соҳасида ўз ҳиссасини қўшган, бугунги кунда нафақада эъзозу ардоқда бўлган фахрийлар, халқ таълими аълочиси ва давлат мукофоти соҳиблари ҳамда партия ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Маданият бўлимининг бадиий ҳаваскорлари ва хушовоз хонандалари томонидан катта байрам дастури намойиш этилди.

Тадбир давомида шарафли касб эгаларига O‘zLiDeP шаҳар Кенгаши ва тадбиркорлар ҳомийлигида эсдалик совғалари ҳамда 5 нафар устозларта соғломлаштириш оромгоҳига йўлланма берилди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1004
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+