Нега масъуллар Давлат дастуридаги вазифани бажармаяпти?

03.10.2019, 10:20

Нега масъуллар Давлат дастуридаги вазифани бажармаяпти?

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида ҳокимият вакиллик органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган “Электрон парламент” тизими лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, ушбу тадбирни бажариш муддати 2019 йил 1 февраль этиб белгиланган эди.

Бироқ орадан қарийб 7 ойдан кўпроқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан, мазкур вазифанинг ижроси таъминланмасдан келинмоқда.

Ваҳоланки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаснинг масъул қўмитаси аъзолари ҳамда депутатлар томонидан жорий йилнинг 1 ва 2-чораги якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг парламент олдида берган ҳисоботлари чоғида ҳам Ҳукумат аъзоларининг эътибори ушбу масалага бир неча маротаба қаратилган эди. Афсуски, бу борада ҳанузгача амалий натижадан дарак йўқ.

Бизда айни соҳадаги ишларимиз пайсалга солинаётган бир пайтда ривожланган давлатлар ўртасида ҳар йили “Электрон парламент”да қўлланилаётган янги ва самарали усуллар бўйича ўзаро тажриба алмашиш юзасидан турли халқаро анжуманлар, конференциялар ўтказилиб, мамлакатларнинг айни йўналишдаги ривожланиши бўйича рейтинглари эълон қилинмоқда.

Ўйлаймизки, Вазирлар Маҳкамаси, бунга масъуллардан бири бўлган – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат дастурида белгиланган ҳокимият вакиллик органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган “Электрон парламент” тизими лойиҳаларини амалга ошириш тадбирига жиддий ёндашиб, уни бажариш бўйича зарур чораларни кўради.

Бекзод АРТИКОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги O'zLiDeP

фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    1254
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мухаммадбобур2019-10-03 12:57:53

Хокимиятлардаги мутахассислар Давлат дастурлари у ёқда турсин Девирсификация деган сўзнинг мазмуни нима эканлигини билмаслигини ўзим гувохи бўлганим учун , агар хокимиятда хақиқий билимга эга ёшларни жалб қилинмаса биронта ишда ўзгариш қилиш хақида сўз юритишимиз қийин. Афсускс янги келган ёшлар эски мухитга тушяпти , натижада 2йилда қўлга ўргатиб олишяпти..Бу хамма иллат хокимиятлардаги коррупқия. бунга қарши астойдил курашилмаса иллат газак олиб боряпти. Борган сари ривожланиб, кучли бўлиб бораверади...


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+