Беларусь стратегик тадқиқотлар институтининг делегацияси O‘zLiDePда

04.10.2019, 11:47

Беларусь стратегик тадқиқотлар институтининг делегацияси O‘zLiDePда

Беларусь стратегик тадқиқотлар институти O‘zLiDePни мамлакатимиздаги  етакчи партиялардан бири деб ҳисоблаган ҳолда,  институтнинг  директор ўринбосари Т.А.Шендик, бўлим бошлиқлари А.С.Дударенок ва  Ю.М.Ярмолинскийлар O‘zLiDePга ташриф буюрди.

Учрашув доирасида ҳар икки томоннинг ҳам партия қурилиши,  партиялараро ҳамкорликни йўлга қўйиш  истиқболлари  хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, меҳмонлар  сайлов компанияси, Ўзбекистонда шаффоф рақобат учун яратилган шароитлар O‘zLiDePнинг сайловолди фаолияти,  партиянинг  мақсад ва вазифалари  билан ҳам  таништирилди.

Ўз навбатида, Т.А.Шендик Беларусь стратегик тадқиқотлар институти Ўзбекистоннинг кўппартиявийлик тизимини ривожлантириш соҳасидаги тажрибасини қизиқиш билан ўрганишини билдирди. Айни пайтда,  мамлакатларимизнинг сиёсий партиялари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги мулоқот учун хизмат қилади.

Умуман олганда,  учрашув  ишончли ва  дўстона муҳитда бўлиб ўтди.

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    881
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+