Жиддий сиёсий синов олдинда

03.10.2019, 18:50

Жиддий сиёсий синов олдинда

Айни кунларда сиёсий партиялар олдида турган энг долзарб вазифа сайловларга пухта тайёргарлик кўришдир. Бу борада O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан олиб борилаётган кенг қамровли тарғибот-ташвиқот тадбирлари алоҳида аҳамият касб этмоқда. Партия ҳудудий ташкилоти ўтказган ўқув-семинарларда сайловга тайёргарлик, сиёсий куч тузилмалари ходимлари билим ва кўникмаларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Дастлаб партия фаолларидан танлаб олинган иштирокчиларнинг сиёсий билимлари тест синовидан ўтказилди. Мавзуга оид мотивацион видеороликлар, слайдлар, амалий машғулотлар, инновацион ўйинлар орқали илғор тажрибалар оммалаштирилди.

– Ўқув-семинарнинг сайлов арафасида ташкил этилгани айни муддао бўлди, – дейди партия Қўрғонтепа туман Кенгаши тарғибот гуруҳи аъзоси Яҳёбек Тўйчиев. – Эътиборлиси, семинарда ўтилаётган мавзулар жуда долзарб бўлиб, тингловчиларга ноанъанавий тарзда етказиляпти. Машғулотлар давомида одамлар орасида тарғибот олиб боришнинг замонавий услублари, сайлов қонунчилигига доир билимларимизни кенгайтирдик. Сайловолди ташвиқотлари жараёнига инновацион ёндашиш кераклигини англадик. Тарғибот ишларида йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларни бартараф этиш борасида тавсиялар берилди.

Семинарда номзодлар билан ишлаш, партия туман кенгашлари қошидаги сайловолди штаблари фаолиятини мувофиқлаштириш, сайлов участкалари ишини ташкил қилиш, моддий-техник воситалардан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилмоқда.

Зилола РАҲМОНОВА,

“XXI asr” мухбири

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    790
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+