O‘zLiDeP ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилди

04.10.2019, 17:42

O‘zLiDeP ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан бу йил сайловда иштирок этувчи ёшлар ўртасида “Сайлов - менинг Конституциявий ҳуқуқим” мавзуида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят Адлия бошқармаси, депутатлар, ўрта-маҳсус касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, ОАВ вакиллари қатнашди. 

-Марказий сайлов комиссияси Конституциявий-ҳуқуқий мақомга эга, фаолиятининг асосий тамойиллари мустақиллик, қонунийлик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат Ўзбекистонда янги сайловлар кунини эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилди, - деди O‘zLiDeP  вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мутахассиси Элёр Жўраев.- Унга кўра 2019 йил 22 декабрь мамлакатимизда Парламентнинг Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар куни, деб эълон қилинди.

Ана шу муносабат билан иштирокчилар вилоят Кенгаши депутати Покиза Аҳмеджанова,  адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Даврон Бурҳонов,  Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Мурод Хаитовларнинг  “Депутат ва ёшлар”, “Сайлов кодекси – ёшлар нигоҳида”, “Ёшлар сайловлар арафасида” номли маърузаларини тинглашди. Йигит-қизлар Янги сайлов кодекси, бу йилги сайлов ва овоз бериш жараёнлари, сайловларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрни ҳақида атрофлича маълумот олишди.

-Очиқ мулоқот менда катта таассурот қолдирди, - дейди Нозима Темирова. - Сайловларда иштирок этиб муносиб номзодлар учун чин юракдан овоз берамиз. Тенгдошларимни ҳам  ўз конституциявий бурчини бажаришда фаолликка чақираман.

Савол-жавоб ва очиқ мулоқотларда ёшлар фаол иштирок этишди. Маърузачилар томонидан берилган саволларга аниқ ва тўлақонли жавоб берган фаол ёшлар Санжар Темиров, Жаҳонгир Иброҳимов, Шаҳноза Аҳмедова каби ёшлар вилоят партия  Кенгашининг “Ташаккурнома”си ҳамда китоб совға қилинди.

Шунингдек, фаолликни қўлдан бермаган Нозима Темирова, Беҳруз Яхшибоев, Дилфуза Мўминова, Мадина Қобилова каби бир қатор ёшларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1600
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+