O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” хусусий боғчалар тармоғини янада ривожлантиришга эътибор қаратмоқда

04.10.2019, 17:53

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” хусусий боғчалар тармоғини янада ривожлантиришга эътибор қаратмоқда

O‘zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” партия сайловолди дастурининг ижтимоий соҳани янада ривожлантириш йўналиши муҳокамасига бағишланган очиқ мулоқот ташкил этди.

Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармасида ташкил этилган тадбирда асосий эътибор давлат – хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасалари тизимининг ривожлантирилиши ва унинг хуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари муҳокамасига қаратилди.

Йиғилишда партия сайловолди дастури лойиҳасига хусусий таълим ва мактабгача таълим муассасаларини янада ривожлантириш, улар фаолиятига ҳар томонлама замонавий технологиялар асосида таълим сифатини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

“O‘zLiDeP юксак билимли ва баркамол ривожланган авлодни тарбиялаш, мактабгача таълим тизимидан самарали фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва ушбу тизим томонидан болаларнинг қамраб олинишини кенгайтиришнинг муҳим омили сифатида хусусий мактабгача таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш чораларини қўллаб-қувватлайди”, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Хўжаева.

Бу борада партия профессионал хусусий таълимнинг янада ривожлантирилишини, «бутун умр давомида таълим олиш» концепциясининг жорий қилинишини ёқламоқда. Зеро, бу меҳнат ресурсларининг мобиллигига, хусусий сектор, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат ўртасидаги ҳамкорлик тараққий этишига, касбий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни қўллаб-қувватлашга, кадрларни қайта тайёрлаш ва барча ёшдаги одамлар малакасини оширишга хизмат қилади.

Давра суҳбати давомида соҳага доир айрим камчиликлар, уларни батараф этиш йўллари, бунда албатта, партиянинг аниқ мақсадли дастурлари муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Мактабгача таълим муассасалари вакиллари ҳам партиянинг сайловолди дастурига ушбу соҳани янада ислоҳ қилиш борасидаги аниқ таклифларини билдиришди.

Умида АРТИКХАДЖАЕВА,

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли

  • Кўрилди
    1263
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+