O‘zLiDeP раҳбари Фарғона мурувват ногиронлиги бўлган болалар интернат тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди

04.10.2019, 17:55

O‘zLiDeP раҳбари Фарғона мурувват ногиронлиги бўлган болалар интернат тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас! Бу шиор бугунги кунда O‘zLiDePнинг ҳам амалий ишларида ўз аксини топмоқда.

Хабарингиз бор, шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида партия сайловолди тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, партия вакиллари халқ билан яқиндан мулоқот қилмоқда. Ушбу тадбирлар қатори O‘zLiDeP халқ билан билан бирга бўлиш, халқ дардини, фикрини тинглаш баробарида, меҳрга мухтож, мурувват уйларида ҳам бўлиб, улар ҳолидан хабар олмоқда, самимий мулоқотлар қилиняпти.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Тадбиркор халқ – фаровон ҳаёт кафолатидир!” шиори остидаги тарғибот тадбири доирасида Фарғона мурувват ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида ҳам бўлди.

“Президентимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор шахсларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини таъминлаш, саломатликларини тиклаш, моддий ва маънавий кўмак бериш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда”, – деди А.Хаитов. – Жумладан, O‘zLiDeP ҳам бу борада ўз олдига бир қатор вазифаларни қўйган. Бизнинг устувор вазифамиз — аҳолининг ночор қатламларини ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ижтимоий хизмат кўрсатилишини яхшилаш, бунда давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантиришдан иборат. Биз ногиронлиги бор шахслар учун имкониятлар тенглиги тамойилларини, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият, таълим, фан, технологиялар соҳасида амалга оширилиши, шунингдек уларнинг ташкилотлари билан биргаликда ушбу соҳада дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши тарафдоримиз.  

Партия улар ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳис этадиган, давлат ва жамият ҳаётига уйғун тарзда ва ҳар томонлама жалб қилинадиган, ўз бизнесини йўлга қўйиб, келажагини ўз қўли ва ҳаракатлари билан барпо этадиган реал шарт-шароитларни яратишга интилади.

Ташриф доирасида интернат уйига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Шохсултон Тўхтаматов,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    2637
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+