O‘zLiDeP – соғлом турмуш тарзи тарафдори!

05.10.2019, 15:05

O‘zLiDeP – соғлом турмуш тарзи тарафдори!

Аввал хабар берганимиздек, Фарғона вилоятида “Тадбиркор халқ – фаровон ҳаёт кафолатидир!” шиори остида O‘zLiDePнинг сайловолди тарғибот тадбирлари юқори уюшқоқлик ва юксак савияда ўтказилди.

Тарғибот тадбири доирасида “Янги Ўзбекистоннинг ёрқин тараққиёти учун бирлашайлик!” эзгу ғояси остида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов бошчилигида партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят ва туман-шаҳар Кенгашлари депутатлари, шунингдек, фаол ёшлар иштирокида юриш марафони ҳам бўлиб ўтди.

Кейинги йилларда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, турли касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, одамлар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаб, узоқ умр кўришларига хизмат қилмоқда. Ҳа, албатта, бу борада O‘zLiDeP ҳам ўз ташаббуслари, янги-янги ғоялари билан майдонга чиқмоқда.

Тарғибот тадбирлари доирасида тоза ҳаво қўйнида ташкил этилган марафон иштирокчиларига соғлигини мустаҳкамлаш ва аҳоли ўртасида соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилишга қаратилгани билан барчада катта қизиқиш, унутилмас таассуротлар қолдирди.

Шохсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    1798
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+