Жиззах шаҳрида “O‘zLiDeP билан юксак марралар сари!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди (+видео)

07.10.2019, 15:21

Жиззах шаҳрида “O‘zLiDeP билан юксак марралар сари!” шиори остида сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди (+видео)

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сайловолди жараёнларида янгича ғоя, янгича қарашлар билан фаол иштирок этмоқда. O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларини кенг аҳоли қатламлари орасида тарғибот қилиш, партия электорати вакиллари – тадбиркорлар, фермерлар, мулкдорлар ҳамда ёшлар ва хотин-қизлар масалаларига оид илгари сурилган устувор йўналиш ва вазифаларни самарали тарғибот воситалари ва илғор сиёсий технологиялар асосида сайловчиларга етказиш мақсадида сайловолди тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жиззах шаҳри “Ўрда” истироҳат боғидаги муҳташам Амфитеатр мажмуасида “O‘zLiDeP билан юксак марралар сари” шиори остида оммавий сайловолди тарғибот акцияси ва катта шоу-концерт дастури ташкил этилди.

Видео: 

Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов, O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов, депутатлар, партия фаоллари, вилоятдаги таниқли санъат, адабиёт, спорт, маданият соҳаси вакиллари, тадбиркор ва фермерлар, ёшлар иштирок этишди. Пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорларнинг чиқишлари йиғилганлар кайфиятига кайфият қўшиб, тадбирнинг янада файзли ўтишини таъминлади.

Очиқ мулоқотлар давомида  жорий  йилги сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтишини таъкидланиб, бу сиёсий жараёнга Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам жиддий тайёргарлик кўраётгани ҳам айтиб ўтилди. Иштирокчиларга партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида етарлича маълумотлар берилди.

- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига  бўлиб ўтадиган сайловлар, биз сиёсий партиялар аъзолари учун ниҳоятда маъсулиятли сиёсий имтиҳондир, - дейди  O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов. - Бу галги сайловлар аввалги сайловлардан мутлақо фарқ қиладиган янгича сиёсий шароитда ўтаётганини алоҳида таъкидлашимиз  керак. Бу аввало юртдошларимизнинг онгу тафаккури ўзгаргани, фуқароларимизнинг сиёсий маданияти, воқеа-ходисларга дахлдорлик ҳисси кучайгани билан боғлиқ. Сайловолди дастуримизда аҳолининг бандлигини таъминлаш, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, суд-ҳуқуқ соҳаси, оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини таъминлаш ва шу каби бошқа соҳаларда ҳам ислоҳотларни амалга ошириш белгилаб олинган. Айни пайтда сайлов жараёнига қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, партиямиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик ўринларига номзодлар шакллантирилмоқда. Шу билан бирга жойларда депутатлар, партиямиз лидерлари ҳамда тарғибот гуруҳлари аъзолари иштирокида давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ҳамда очиқ мулоқотлар ўтказиб келинмоқда. Бугунги тадбиримиз ҳам фаолиятимизнинг узвий давомидир.

Тарғибот тадбирида иштирок этган таниқли тадбиркорлар, фермерлар, спортчилар бир овоздан O‘zLiDePнинг амалий ишлар партияси эканини эътироф этишди.

- Ҳозирги кунда вилоятимиздаги 14000 дан ортиқ фермерлар ва дехқон хўжаликлари вакиллари ҳам сайловолди жараёнларида янгича ғоя, янгича қарашлар билан фаол иштирок этмоқда, вилоятимиз маҳаллий Кенгашларида
40 дан ортиқ O‘zLiDePдан сайланган фермер депутатларимиз самарали фаолият кўрсатиб келмоқда, - дейди тадбир иштирокчиси “Қуёшсевар Парда” фермер хўжалиги раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиётов. - Жамиятда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, барча фермерларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни чуқур қайта ишлайдиган кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан бирга босқичма-босқич чуқур қайта ишлайдиган агрокластерлар тизимини ташкил этиш O‘zLiDePнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Биз вилоятимиздаги кўп минг сонли фермерлар O‘zLiDeP ғояларини қўллаб-қувватлаймиз ҳамда бўлажак сайловларда биз фермерлар партия томонидан илгари сурилаётган номзодларни қўллаб-қувватлашда ва тарғиб қилишда фаол иштирок этамиз.

Тадбирда вилоятдаги олий ўқув юрти талабалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари, ушюмаган ёшлар, шунингдек, бевосита партиянинг қўллаб-қувватлаши билан ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган юзлаб ёшлар иштирок этишди.

- Менинг тақдиримда Ўзбекистон-Либерал демократик партиясининг тутган ўрни ниҳоятда катта. Сабаби мамлакатимиз аҳолисининг кўпчилигини ташкил етувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, ёшларни спортга кенг жалб қилиш O‘zLiDePнинг дастурий вазифаларидан бири ҳисобланади, - дейди Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, Жиззах Давлат педагогика институти талабаси Сабина Умарова. - Бўлиб ўтадиган сайловларда ўзим ва бир гуруҳ тенгдошларим билан партия сайловолди тарғиботини амалга ошириш жараёнларида бевосита қатнашамиз ва ушбу партиянинг ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

- Бу йил мен ҳам партия сафига кирдим. Сабаби, фаолиятимнинг дастлабки кунлариданоқ, партия ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келди. Корхонамизда дастлаб 25 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаган бўлсак, ҳозирги кунда улар сони 83 нафарни ташкил қилмоқда, - дейди яна бир тадбир иштирокчиси Пахтакор туманидаги “Бунёд дур текс” МЧЖ раҳбари, “Ишбилармон аёл” Республика кўрик-танлови совриндори Фарида Раҳмонова. - Корхонамизда асосан болалар ва катталар кийимларини ишлаб чиқарамиз. Ҳозирги кунда Россияга 15 миллион долларлик, Қозоғистон давлатига 300 минг долларлик маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома имзолаганмиз. Биз тадбиркор аёллар O‘zLiDeP томонидан илгари сурилаётган номзодларни қўллаб-қувватлашда ва тарғиб қилишда фаол иштирок этамиз.

Кўтаринки кайфият, байрамона руҳда ўтган тадбир давомида таниқли эстрада хонандаларининг чиқишлари ҳам бўлиб ўтди. Ватанни, тинчликни, меҳнатни улуғловчи куй-қўшиқлар,  жозибали рақсларга уланиб кетди.

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1622
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бахтигул Каршиева O'zLiDeP Самарыанд вилоят Кенгаши матбуот котиби2019-10-07 17:00:43

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида O'zLiDeP вилоят Кенгашлари томонидан уюштирилаётган оммавий тарғибот тадбирлари алоҳида таҳсинга сазовордир. Жиззахлик партия фаоллари ҳам бу тадбирни аъло даражада ўтказибди. Айниқса, тадбирда электоратимиз тадбиркорларнинг фаоллиги эътирофга лойиқ.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир тумани 2019-10-07 16:42:42

Жойлардаги утказилаетган УзЛиДеП ниниг сайловолди тадбирларида бир пайтнинг узида партиямизнинг сайловолди дастуридаги вазифалари таргиб килинмокда ва халкимизнинг дам олиши учун кулай шаройтлар яратилмокда. Факат олга, УзЛиДеП -биз сиз билан!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+