Сиёсий жараёнларда хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этмоқда

07.10.2019, 16:36

Сиёсий жараёнларда хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этмоқда

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди. Унда партия фракцияси аъзолари, халқ депутатлари туман,  шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳи вакиллари, партия фаоллари бўлган хотин-қизлар иштирок этди.

Семинарда асосий эътибор сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тузилган тарғибот гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда сайловолди ташвиқот гуруҳларининг вазифалари ва сайловга оид тарғибот тадбирларини янада кучайтириш масалаларига қаратилди.

Семинарда бу йилги сайловларда хотин-қизлар орасидан 40 фоизгача номзодларни кўрсатиш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган аниқ дастурлар билан халқ орасига кириб бориш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Мавзуга оид турли слайдлар, амалий машғулотлар, тренинглар семинарни халқчил, қизиқарли ўтишини таъминлади.

- Семинарда илгари сурилган фикрлар, нафақат, тарғибот жараёнида, балки ҳаёт йўлимизда ҳам керак бўлади. Бугунги семинарда сайловларда партия ғояларини тарғиб қилиш, халқ билан ишлаш, улар билан бемалол суҳбатга кириша олиш ва партия ғояларини сингдира олиш борасида тушунчаларга эга бўлдим, – дейди партия Бўстон туман Кенгаши ижрочи котиби Таваккалой Орипова.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ва журналистлар томонидан йўлланган саволларга тадбир ташкилотчилари томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

Мафтуна Жалодинова,

O`zLiDeP Андижон

вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    1368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+