Сирдарёда қуйи бўғинлар фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

07.10.2019, 16:38

Сирдарёда қуйи бўғинлар фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сирдарё вилоят Кенгаши бошланғич партия ташкилотларида сайловолди ҳисобот конференциялари бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги мавжуд 633 та БПТлардаги ҳисобот-сайлов конференцияларида 22 минг 144 нафар партия аъзоларининг иштироки таъминланди. 

Жумладан, мазкур жараён партиянинг Янгиер туман Кенгаши тасарруфидаги 35 та бошланғич партия ташкилотида ҳам қизғин кечди.  “Нозигул-Сардор-Оқолтин” МЧЖ, Янгиер шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази, “Янгиер шаҳар газ” филиали, "Гулфайз-Нур" МЧЖ, Янгиер темир бетон конструкциялари заводи, “Обод юрт” маҳалласи, туман Тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими каби ташкилот ва муассасалар қошидаги бошланғич партия ташкилотларида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференцияларида қуйи бўғинлар фаолиятини жонлантириш, сайловларда ёшлар ва маслакдошларимизнинг фаоллигини таъминлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.  O’zLiDeP ғоя ва мақсадлари, унинг Сайловолди платформасидаги мақсад-вазифалари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.              

- Бу йил давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайловлар ўтишини назарда тутсак,  партиямизнинг сайловда муваффақият қозониши кўп жиҳатдан бошланғич партия ташкилотлари фаоллигига ҳам боғлиқ. Шундай экан, ташкилотимиз қошидаги бошланғич партия ташкилотимиз фаолиятини янада жонлантиришимиз, партиявий тарғиботни кучайтиришимиз лозим, - деди “Нозигул-Сардор-Оқолтин” МЧЖ  қошидаги БПТ раҳбари Гулчеҳра Жонжигитова. - Бошланғич партия ташкилотига  жамланган аъзолар сони сайловдан сайловгача бўлган муддатда икки баробарга кўпайди. Ҳозирда БПТ ўз сафига 50 нафарга яқин партия аъзоларини жамлаган.

Шунингдек, Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон, Ховос ҳамда Боёвут туманларидаги БПТларда ҳисобот-сайлов конференциялари намунали тарзда ўтди.

Қуйи бўғин йиғишларида партия туман Кенгашининг конференциясига делегатлар сайланди.

Комилжон БУРҲОНОВ,

O`zLiDeP вилоят

Кенгаши БПТлар

билан ишлаш

гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1221
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Meliqulov.ulugbek.Farxodovich 2020-05-16 00:06:17

O'zbekiston.Respublikasi.Boshvaziri.Abdulla.Aripov.Nigmatovichga.iltilomos.qilaman.Men.Meliqulov.Ulugbek..men.ota onam.vafotetgan.meni.2 nafar.ukambor.men.ukamniuqutishim.kerak.ishka.kirgishim.kerak uylantirishim.kerak.va.uzim.uylanishim.kerak.Meni.Navoiy..da.ota.onam.xechkim.yodam bermadi.Vertual Qabulxonasi.2017yil.dabirmirjatqilman.2020.men.Abdulla.Aripov.Boshvaziri.Qabuliga.kirishimuch.yordam.berishingizni.iltimos.qilaman.942571718


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+