Оҳангарон шаҳрида O‘zLiDePнинг йирик тарғибот тадбири ўтказилди (фото+видео)

08.10.2019, 11:41

Оҳангарон шаҳрида O‘zLiDePнинг йирик тарғибот тадбири ўтказилди (фото+видео)

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг Тошкент вилояти кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остида Оҳангарон шаҳрида йирик тарғибот тадбири ўтказилди.

Муҳташам амфитеатрда нафақат Оҳангарон, балки вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларидан 3000 дан ортиқ аҳоли иштирок этган бу акция мутлақо янги форматда ўтди, дейиш мумкин.


Тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP етакчилари аҳолига бўлажак сайловлар Ўзбекистон ва ўзбек халқининг ҳаётида туб бурилиш ясашини алоҳида таъкидладилар. Хусусан, сайловларнинг ҳақиқатан янги муҳитда ўтишини таъминловчи янги ҳужжат - Сайлов Кодекси ҳақида маълумот бердилар. Мазкур муҳим хужжат сайловларнинг қонуний, шаффоф ва очиқлик принциплари асосида ўтишини таъминланишига хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

Видео:

Бугун партия “Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак” шиори остида сиёсий майдонга чиқмоқда.

Тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерлар, ҳунармандлар, бир сўз билан эркин тадбир кишилариларинг ҳуқук ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қолаверса, бу соҳаларда ўзи ва оиласининг иқтисодий эркинлиги ва хотиржамлигини таъминлашга интилганлар сафини кенгайтириш, пировард натижада халқимиз ҳаёти фаровонлиги ва баҳтиёрлигини ҳар томонлама таъминлашга эришиш O‘zLiDePнинг асосий мақсадларидан.

Бугун Ўзбекистон сиёсий майдонида етакчилик қилаётган партиянинг маъсулияти бу борада икки ҳисса катта. Халқ дардини эшитиш, муаммоларини баҳамжиҳатликда ечиш учун O‘zLiDeP барча имкониятларини ишга солади.

Ўтган давр таҳлили ва шиддат билан ўзгараётган бугунги муҳит талабларидан келиб чиққан ҳолда, партия ўз Дастури ва Платформасига зарур ўзгартиришлар киритишни режалаштираяпти. Бунинг учун янги Дастурни кабинетларда ўтириб эмас, бевосита партия фаоллари ва оддий одамлар билан бамаслаҳат ёзишга асосий эътиборни қаратди.

Акция давомида сўзга чиққанлар йиғилганларга партиянинг мақсад ва ғоялари ҳақида маълумот ва тушунтиришлар берди. O‘zLiDeP хусусий мулк ҳуқуқ ва кафолатларининг ишончли ҳимояланишини таъминлаш, табдиркорликни ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни олиб ташлашга қаратилган, тадбиркорлар ва инвесторлар учун тушунарли бўлган Инвестиция ва Тадбиркорлик Кодексларини ишлаб чиқариш ва қабул қилиш ғоясини илгари сурмоқда.

Ҳар қандай расмиятчиликдан ҳоли, эркин муҳитда ўтган акцияда халқимиз таниган ва севган санъаткорларнинг иштироки тадбирга ўзига хос жозиба берди.

– Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришлардан жуда хурсандман, – дейди Журналист /АҚШ/ Александр Либус. – Мен Ўзбекистонда биринчи маротаба бўлаётганим йўқ, деярли ҳар йили келиб дўстларим билан учрашиб тураман. Бу йилги ташрифим доирасида дўстларим мени бу ерга таклиф этишди. Партия томонидан Республикани янада яхшилаш учун ҳаракат қилишаётганини кўраяпман ва мен бундан  жуда ҳам ҳурсандман. Мен Ўзбекистонни гуллаб яшнашини тилайман.

Сайлов кампанияси қизғин паллага кираётган айни кунларда партиянинг шаҳар ва туманларда тарғибот-ташвиқот ишлари фаол олиб борилмоқда.

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1333
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+