O‘zLiDePнинг сайловолди тарғибот тадбирлари энг чекка ҳудудларда ҳам ташкил эилмоқда

08.10.2019, 16:59

O‘zLiDePнинг сайловолди тарғибот тадбирлари энг чекка ҳудудларда ҳам ташкил эилмоқда

Хабарингиз бор, O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан партиянинг ғоя ва мақсадларини аҳоли онгига сингдириш, сайловолди дастурини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Янги даврга янгича қарашлар билан” деб номланган тарғибот тадбирлари шаҳар ва туман марказларида ташкил этилмоқда. Мазкур тадбирлар нафақат туман марказларида балки фермер хўжаликлари дала шийпонларида, маҳалла ва қишлоқ йиғинларида ҳам ўтказиляпти.

Ғузор тумани Шерали қишлоғи “Ғузор оқ тулпори” фермер хўжалиги дала шийпонида ана шундай сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар партиянинг мақсад ва ғоялари ҳақида маълумот ва тушунтиришлар берилди. Шунингдек, иштирокчилар билан очиқ мулоқотлар давомида жорий  йилги сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтишини таъкидлаб, бу сиёсий жараёнга Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам жиддий тайёргарлик кўраётгани айтиб ўтилди.

- Партия вакиллари фермер хўжаликлари дала шийпонларида ҳам тарғибот тадбирлари ташкил этаётганлиги қувонарли ҳолдир, - дейди тадбир иштирокчиси Феруза Мирзаева. – Сабаби, қайси партия халқ ичига кирса, халқ билан яқиндан мулоқотда бўлса ўша сиёсий куч сайловчилар ишончини қозона олади. Биз партиянинг янги ғоялари, янги қарашлари ва аниқ мақсадларини эшитиб ўз танловимизни танладик. Биз O`zLiDeP ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Келажакда ўз бизнесимни йўлга қўйиб янги иш ўринларини яратмоқчиман. Бунда O`zLiDeP катта кўмак беришига ишонаман, эртанги кунни албатта, O`zLiDeP билан қураман.

Пахта йиғим терими ҳашарчиларига байромана кайфият улашиш мақсадида концерт дастури ҳам ташкил этилди.

- Туман ва шаҳар марказларида ҳам кўплаб тадбирлар ўтказиляпти. Бугунги тадбир эса, миллий бойлигимиз бўлган пахтани нест нобуд қилмай териб олишда жонбозлик кўрсатаётган меҳнаткашларимизни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этдик, - дейди O`zLiDeP қашқадарё вилоят кенгаши аппарат раҳбари Арзиқул Шеров. - Боиси ҳар бир фуқаронинг фикри, яқинлашиб келаётган сайловларга муносабати биз учун қадрли. Тадбирда маданий хордиқ бериш билан биргаликда иштирокчиларга сайловолди дастурларимизни тарғиб қилдик ҳамда уларнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

Тадбир сўнггида бир гуруҳ фаол ҳашарчиларга партиянинг қимматбаҳо эсдалик совғалари улашилди.

Тўлқин Турдиев,

 O`zLiDeP Қашқадарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    204
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+