Қуйи бўғинлар сайловларда фаол иштирок этади

08.10.2019, 17:01

Қуйи бўғинлар сайловларда фаол иштирок этади

Аввал хабар берганимиздек, партия ҳудудий кенгашлари қошидаги бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов конференциялари бўлиб ўтди.

Қарши шаҳридаги “Санам” МЖЧ да фаолият олиб бораётган бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ҳам мазмунли ташкил этилди.

Конференцияда ушбу қуйи бўғин томонидан тўққиз ой мобайнида амалга оширилган ишлари, сайловлардаги фаол иштироки масалалари муҳокама қилинди.

- Бизнинг бошланғич партия ташкилотимиз 8 нафар хотин-қизларимизга имтиёзли кредитлар асосида ўз томорқасида тадбиркорлигини йўлга қўйишда яқинда кўмаклашдилар, - дейди БПТ раиси Якубова Ҳалима.
- Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи давомида партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш, сайловолди тарғиботларида фаол иштирок этишга ундовчи 20дан зиёд тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Амалий ишлар ва тарғибот тадбирлари натижасида қуйи бўғинимизда аъзолар сони 15 нафарга ортди.

Тадбир сўнггида бошланғич партия ташкилоти аъзолари томонидан Қарши шаҳар Кенгаши конференциясида иштирок этиш учун Якубова Халима бир овоздан делегат сифатида сайланди.

Малика Аҳмедова

O`zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    127
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+