Наманганда имзо йиғиш жараёнлари уюшқоқлик билан ташкил этилди (+видео)

08.10.2019, 17:03

Наманганда имзо йиғиш жараёнлари уюшқоқлик билан ташкил этилди (+видео)

Айни кунларда сайлов кодексига мувофиқ жойларда сиёсий партияларни сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзосини йиғиш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар  ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг Наманган вилоят Кенгашида  ҳам сайловолди ҳаракатлари қизғин паллага кирган.

 Бу борада партиянинг ҳудудий Кенгашларида O'zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда Сайловолди дастури мазмун-моҳиятига бағишланган учрашувлар ўтказилмоқда. Учрашувлар жараёнида O'zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тўлдириляпти.

Шундай учрашувлардан бири O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Наманган шаҳар Кенгаши томонидан "Наманган момиқ сочиқлари"  ва "Дамбоғ пойабзаллари" хусусий корҳоналарида ташкил этилди.

Дастлаб корхона хизматчиларига имзо  варақаларини тўлдириш тартиб тамойиллари тушинтириб берилди. Шундан сўнг партияни дастурий ғояларини қўллаб-қувватлаган ҳайрихоҳлар имзо қўйишди. Улар орасида сайлов жараёнларида илк маротаба қатнашаётган ёшлар ҳам мавжуд.

- Сайлов жараёнларида бу йил биринчи маротаба қатнашаман, - дейди Дилсора Раҳимжонова. - Мен "Наманган момиқ сочиқлари" корхонасида ишлайман, шу боис ҳам ўз тақдиримни тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватловчи  партия - O'zLiDeP билан боғладим.

Имзо йиғиш жараёни кўтаринки руҳда ташкил этилган “Наманган Момиқ сочиқлари” корхонаси қошида 2016 йилда партиянинг бошланғич ташкилоти тузилган бўлиб, ҳозирда қуйи бўғин 200 нафардан ортиқ партия тарафдорларини ўз ичига бирлаштирган.

Имзо тўплаш жараёнлари маҳаллаларда ҳам ташкил этилмоқда. Маҳалла аҳлига янги қабул қилинган сайлов кодекси, имзо варақаларини тўлдириш тартиблари ва O’zLiDePнинг сайловолди дастури батафсил тушинтирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, партиянинг Наманган шаҳар Кенгаши фаоллари камида 480 нафар сайловчининг  имзосини йиғишни режа қилган. Айни кунга қадар эса партия фаоллари шаҳардаги 140га яқин бошланғич партия ташкилотлари билан ҳамкорликда сайловчилардан тўпланиши лозим бўлган имзоларнинг 400 нафари партия ҳайрихоҳларидан йиғиб олинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1105
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+