O‘zLiDeP Сурхондарёда 4000га яқин имзо тўплади (+видео)

08.10.2019, 17:08

O‘zLiDeP Сурхондарёда 4000га яқин имзо тўплади (+видео)

Айни пайтда сиёсий партиялар томонидан имзо йиғиш жараёнларига алоҳида эътибор ва масъулият билан ёндашилмоқда. Негаки, Сайлов кодексига кўра, сайловда иштирок этиш учун партиялар уларни қўллаб-қувватлайдиган сайловчиларнинг камида қирқ мингта имзосини тўплаши зарур. Хусусан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳам ушбу жараёнга жиддий киришган.

Вилоят кенгаши вакиллари 3280 нафар партияни қўллаб-қувватловчи сайловчининг имзосини тўплашни режалаштирган. Шу боис, улар ҳозирда маҳаллаларда, тадбиркорлик субъектлари ҳамда ташкилот ва турли муассасалардаги бошланғич партия ташкилотларида ҳамда хонадонларда бўлишиб, имзо йиғиш жараёнини уюшқоқлик билан олиб боришмоқда.

— Сайлов кампанияси даврида ҳар бир сиёсий партия уни қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг 40 мингдан зиёд имзосини тўплаши талаб этилади. Шундан сўнгина партиялар депутатликка ўз номзодларини қўйиш ҳуқуқига эга бўлишади. Биз ҳам партия фаоли сифатида O‘zLiDePнинг сайловда иштирок этишини қўллаб қувватлаган ҳолда имзо варақасини тўлдирдик. Чунки аҳолига, тадбиркорларга ўз кўмагини бериб келаётган партиянинг бундан кейинги фаолиятидан умидимиз катта.

Имзо йиғиш жараёнида бир йўла фуқароларга ҳар бир сайловчи ихтиёрий равишда бир ёки иккита партияни қўллаб-қувватлаши мумкинлиги, Сайлов кодекси 38-моддасидаги имзо тўплаш тартиблари ҳақида батафсил тушунча ҳам берилаяпти. 

— Бугунги сайловчининг онги, фикрлаши, сиёсий ва ҳуқуқий билими сезиларли даражада ўсган, — дейди партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Азамат Абдураҳмонов. — Сабаби ахборот олиш имкониятларининг кўплиги ва қулайлиги бунга асосий омил бўлди. Шунинг учун ҳам фуқароларимиз мазкур жараёнга бефарқ эмас, ўз муносабатини, фикрини очиқдан-очиқ билдиришмоқда. Ўз навбатида бу имзо тўплаш жараёнига ижобий таъсир кўрсатаяпти. Мисол учун, биргина O‘zLiDePнинг Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан ҳозирга қадар 4 мингга яқин имзо тўпланди. Белигланган режа ортиғи билан бажарилди.

Имзо тўплаш тамомланганидан сўнг сиёсий партиянинг ваколатли вакили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида-алоҳида қилиб тикилган имзо варақаларини Марказий сайлов комиссиясига топширади.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    191
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+