Сайловларда партиянинг қуйи бўғинлари зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди

08.10.2019, 17:13

Сайловларда партиянинг қуйи бўғинлари зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди

O‘zLiDeP  Бухоро вилояти  ташкилоти таркибида бугунги кунда 33614   нафар партия аъзоси бўлиб, улар 755 та таянч бўғинга бирлашган ҳолда фаолият кўрсатиб келишаяпти. Мавжуд БПТларнинг салкам 300 таси кўп сонли бошланғич партия ташкилотларидан иборат. Навбатдаги ҳисобот йиғилишларида қуйи бўғинларда жорий йилнинг 9 ойи давомида бажарилган   иш натижалари кўриб чиқилиб, БПТ раисларининг тегишли ҳисоботлари  тингланди.

 Жумладан, Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмасида фаолият кўрсатувчи  бошланғич партия ташкилотида ўтказилган ҳисобот йиғилиши давомида   ўтган давр мобайнидаги партиявий  фаолият  йиғилганлар диққат марказида бўлди. Ҳудудда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, партия мақсад ва ғояларини аҳолининг турли қатламлари орасига кенг ёйишда, энди иш бошламоқчи бўлган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб–қувватлашда, партия сафларини кенгайтиришда маслакдошларнинг   ўз ўрни борлиги қайд этилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.    

 Шунингдек, туманнинг “Дарғали”, “Човли”, “Хўжалар”, “Эски қалъа” МФЙ лари ҳудудларида  ҳамда  “Исмоил муҳаббат боғи”  фермер хўжалиги,  “Пахта тозалаш заводи” АЖ сингари корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатиб келаётган кўп сонли қуйи бўғинларда ҳам ҳисобот йиғилишлари юксак уюшқоқлик руҳида ташкил этилди. Ушбу БПТ етакчилари жонкуярлиги, ташаббускорлиги,  партиявий  ва  ижро интизомига қатъий риоя  этиб келаётганлиги ҳудудларда тарғибот–ташвиқот ишларининг талаб даражасида олиб борилишида ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Ҳисобот йиғилишларида бу айниқса ёрқин намоён  бўлди.

Умуман, вилоятнинг Бухоро, Ғиждувон, Вобкент, Шофиркон туманлари, Когон шаҳри ва бошқа ҳудудларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган БПТ ларда  ўтказилган ҳисобот йиғилишларида 28 минг нафарга яқин партия фаоллари иштирок этиб, жорий йилнинг 9 ойи давомида  амалга оширилган тарғибот–ташвиқот тадбирлари ва уларнинг натижадорлиги, партия сафларини кенгайтириш, маслакдошлар сонини ошириш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Партия  таянч бўғинлари етакчиларининг ҳисоботлари бўйича тегишли фикр–мулоҳазалар билдирилди. Мамлакатимизда янги қабул қилинган  Сайлов кодекси ва унинг мазмун-мохиятига ушбу йиғилишларда асосий урғу берилди. Жорий йилнинг декабрь ойида мазкур муҳим ҳужжат асосида ўтказиладиган сайловлар мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида  ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги таъкидланиб, бўлажак муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик кўриш ва уни давр талаблари даражасида ўтказиш партиянинг қуйи бўғинлари зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклаши  таъкидлаб  ўтилди.   

                                                               Асхор ИСТАМОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

кенгаши фаоли

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    107
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+