Cайёр қабулда 30 га яқин мурожаатлар билдирилди (+видео)

09.10.2019, 18:02

Cайёр қабулда 30 га яқин мурожаатлар билдирилди (+видео)

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Уйчи туманидаги  Шафтоли ва Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутатлари Гавҳар Хакимова ва Абдулахад Абдурахманов бошлигидаги учрашув тумандаги мутасадди ташкилотлар масъул ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Мулоқотда жамланган фуқаролар асосан ҳудуд ободонлиги ва ички кўчаларни яхшилаш масаласини ўртага ташладилар. Шунингдек, пенсия таъминоти,  уй-жой билан таъминланиш ва баъзи масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва ёрдамлар сўраб мурожаат қилдилар.

Ҳудуддаги айрим кўчаларда электр тармоқлари қўлбола тарзда ўрнатилган ёғоч столбалардан иборатлиги аҳолига жиддий хавф туғдираётганлиги, суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланиш сифатини пастлиги, ҳудудда мактабгача таълим муассасасининг етишмаслиги, Уйчи-Жийдакапа катта магистрал йўли таъмирталаб ҳолатдалиги ва йўлнинг четида пиёдалар учун йўлак мавжуд эмаслиги каби муаммолар аҳолини норозилигига сабаб бўлмоқда.

- Шафтоли ва Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғини вилоят марказидан олис ҳудудда жойлашган бўлиб, унда 6100 нафардан зиёд  аҳоли истиқомат қилади, - дейди Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутатлари Гавҳар Хакимова. - Бугунги  сайёр учрашувда 80 нафарга яқин аҳоли иштирок этди,  фуқаролардан 30 га яқин мурожаат ва таклифлар ўртага ташланди. Мазкур мурожаатлар юзасидан тегишли мутасади ташкилотларга депутатлик сўровлари киритилиб, ижроси назоратга олинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    114
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+