Андижонлик тадбиркорнинг кредит олишдаги муаммоси қачон ҳал этилади?

09.10.2019, 18:12

Андижонлик тадбиркорнинг кредит олишдаги муаммоси қачон ҳал этилади?

Бугунги кунда O‘zLiDeP вакиллари, маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари халқ билан бирга бўлишда, уларнинг мурожаатларини ўрганиб ўз вақтида жавоб беришда астойдил ҳаракат қилиб келмоқда.

Бу борада O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши депутатлари ҳам аҳоли мурожаатлари, айниқса партия электорати бўлган тадбиркорларни фаолиятига дуч келаётган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиб беришда фаоллик кўрсатяпти.

Тадбиркор Aбдушукур Қодироҳунов ўз фаолиятини кенгайтиришда тижорат банкларидан кредит олиш масаласида анча қийинчиликларга дуч келаётганлиги борасида мурожаат қилади. Тадбиркорнинг айтишича Aндижон шаҳридаги Боғишамол автомобил бозори ҳудудида “Шукрона Шунқор Шоҳид” хусусий корхонасини юрғизиб келади.  Ўз бизнесини янада кенгайтириш мақсадида “Микрокредитбанк” AТБ Aндижон шаҳар филиалига  кредит олиш масаласида мурожаат қилади. Аммо банк вакиллари тадбиркор қанча ҳаракат қилмасин кредит олишда оқсайверади.

Ушбу муаммони ўз назоратига олган партия вакиллари депутатлар иштирокида ўрганиб, “Микрокредитбанк” филиалига сўров жўнатишади. Лекин қанчалик ҳаракат қилишмасин тадбиркорнинг масаласи ҳал бўлмасдан қолиб кетмоқда.

"Микрокредитбанк" Андижон шаҳар филиали раҳбарларидан ушбу ҳолат бўйича изоҳ беришларини кутамиз.

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    118
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+