Косонсойда 100 нафардан ортиқ аёл ва болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

09.10.2019, 19:02

Косонсойда 100 нафардан ортиқ аёл ва болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

O`zLiDeP Косонсой туман Кенгаши ташаббуси билан “Соғлом аёл – юрт келажаги! шиори остида форум ташкил этилди.

Тадбирда ҳамкор ташкилот раҳбарлари, туман ҳотин-қизлар қўмитаси,  туман тиббиёт бирлашмаси, тумандаги “Оила” маркази, туман ФҲДЁ бўлими, партия фаоллари, ёшлар ва аёллар иштирок этдилар     

Унда аёлларни мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ва тадбиркорлик фаолиятидаги ўрнини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий-аҳлоқий асосларини мустаҳкамлаш каби ғояларини ҳаётга тадбиқ этиш бўйича суҳбат қурилди.

Шунингдек, оилавий қадриятларни сақлаш ва уларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишда аёлларнинг ролини ошириш масалалари тушунтирилди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам ҳотин-қизлар фаоллигини қўллаб-қувватлайди, депутатликка ўз номзодларини кўрсатмоқчи бўлган аёллар орасидан малакали мутаҳассисларни саралаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳотин-қизларнинг ақл-заковати, куч-ғайрати, интелектуал салоҳиятини тўлиқ намоён этиб, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш партиянинг асосий мақсадларидан биридир. Шу боис янгилик яратишга чанқоқ, эл-юрт равнақи, Ватан манфаатлари учун фидойи бўлган, замон руҳини теран илғайдиган ишбилармон ва тадбиркор ҳотин-қизлар сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбирда O‘zLiDeP ташаббуси билан аёллар ва болалар ўртасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир давомида партия ташаббуси билан тиббий кўрик ўтказилди, унда 65 га яқин ҳотин-қизлар ва 40 га яқин болалар иштирок этди. Тиббий кўрик натижасида оналар ва болалар ўртасида аниқланган 15 нафар камқонлик, 17 нафар эндокрен касалликлари юзасидан даволаш ишлари олиб борилди. 

Тадбир доирасида Косонсой туман “Маҳдуми Аъзам” маданият ва истироҳат боғи очилиш маросимига бағишланган концерт намойиши бўлиб ўтди..

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    109
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+