Мактаб қурилди. Қолган муаммолари қачон ҳал бўлади? (+ФОТО)

10.10.2019, 10:35

Мактаб қурилди. Қолган муаммолари қачон ҳал бўлади? (+ФОТО)

Халқнинг ишончли вакили бўлган ҳар бир депутат ўзи сайланган ҳудуд аҳолиси билан жойларда сайёр қабуллар ўтказиб, сайловчиларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиб келмоқда.

Сайловчилар билан учрашув жараёнида эса кўпгина муаммоларнинг борлиги аниқланди.

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси А.Қурамбаев ўзи сайланган “Таслақ-1” МФЙ ҳудуди аҳолиси билан учрашувлари давомида болалар учун боғча ва поликлиниканинг йўқлиги каби муаммолар борлиги аниқланди.

Яқиндагина фойдаланишга топширилган “Таслақ-1” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 49-сонли мактабда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар атрофлича ўрганилди.

320 ўринга мўлжалланган мактаб биноси жорий йилда фойдаланишга топширилган бўлсада мактабга борадиган йўллар асфальт қилинмагани, мактабнинг спорт майдончаси эса тўлиқ қурилмагани, болаларнинг спорт билан шуғулланиши учун шароитларнинг яратилмаганлиги аниқланди.

Мазкур муаммо юзасидан халқ вакили тегишли ташкилотларга депутатлик сўровномалар юборди.

Ўйлаймизки депутатнинг сўрови эътиборсиз қолмайди.

  • Кўрилди
    125
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+