“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ депутат сўровига қачон жавоб беради?

10.10.2019, 11:29

“Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ депутат сўровига қачон жавоб беради?

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши вакиллари, депутатлар аҳоли орасида таргибот-ташвиқот ишлари олиб бориш билан биргаликда хонадонларга кириб муаммоларни ўрганиб келмоқда. Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга ўз вақтида депутатлик сўровлари юборилмоқда.

Юборилган депутатлик сўровларига ташкилот раҳбарларининг эътибор қаратилиши орқали аниқланган муаммолар жойларда ҳал этилмоқда.

Жумладан, O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан тузилган ишчи гурух томонидан Бўз тумани “Гулшан” МФЙ ҳудудида аҳоли яшаб турган хонадонларда ўрнатилган электр сим ёғочлар яроқсиз холга келганлиги сабабли фуқаролар хавфсизлигига жиддий хавф туғдираётганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан 15 - “Бўз” сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Қодиров томонидан Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти бош директори А.А.Жўраевга депутатлик сўрови юборилган.

Қонун талабларига мувофиқ депутатлик сўровини олган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмасдан жавоб юборилиши керак бўлсада, ушбу ташкилот раҳбари томонидан фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган холат юзасидан юборилган депутатлик сўровига беписандлик билан қаралиб, ҳозиргача муносабат билдирилмаган.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1730
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Баходир Анварович2019-10-10 13:32:32

Данғара тумани Яшик МФЙ га амалдаги раисиман. ЎЗЛЕДЕП аьзосиман Хурматли депутатлар бизнинг Яшик қ-ғида хам худди шундай холатлар хонадонлар томидан ўтган электр симлари учма уч турибти 10 йилдан бери мурожаат қилинди охирги мурожаатимиза яқин кунларда Данғара электр тармоқлари корхонаси томонидан бажарамиз муаммолар бартараф бўлади дейишганича мана 1 йил бўляпти кейин ахоли мажбур бўлганидан мунофиқ рахбарлар хатолари ортидан ижтимоий тармоқларга мурожаат қиладида мумкин бўлса бизга ёрдамларингизни аямасалариз савоб ишларга бош бўлсаларинг бошимиз кўкка етарди!7+1


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+