O‘zLiDeP биринчи бўлиб Марказий сайлов комиссиясига имзо варақаларини тақдим этди (+фото)

10.10.2019, 11:42

O‘zLiDeP биринчи бўлиб Марказий сайлов комиссиясига имзо варақаларини тақдим этди (+фото)

Маълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Мазкур сиёсий кампанияни юқори савияда ташкил этиш учун жойларда тайёргарлик ишлари қизғин тус олмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси талабларига мувофиқ сайлов кампанияси даврида ҳар бир сиёсий партия уни қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг 40 мингдан зиёд имзосини тўплаши талаб этилади. Шундан сўнггина партиялар депутатликка ўз номзодларини қўйиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Ана шуларни инобатга олган ҳолда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари имзо варақаларини ўрнатилган тартибда, белгиланган муддатларда тўлдиришди.

Бугун Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси биринчи бўлиб Марказий сайлов комиссиясига партиянинг сайловда иштирок этишнинг асоси сифатида сайловчилар томонидан имзоланган имзо варақаларини ва қонунда белгиланган бошқа хужжатларни тақдим этди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    411
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Булишева Махлиё 2019-10-10 13:24:02

УзЛиДеП энг ишончли Партия ва албатта бу сайловда хам Голиб буламиз. Тадбиркор элга мададкордир. Тадбиркорлар канча куп булса Халкимиз бой булади. Давлатимиз эса кудратли ривожланимиз кучаяди. Мен хам 5 йилдан бери УзЛиДеП га аъзоман ва бошлангич партия ташкилояи рахбариман. Халкимизни 15 дан купини иш бн таъминлаганман ва тадбиркорлигимни янаям кенгайтирмокдаман. Ватанимни Севаман ва чин юракдан хизмат килмокчиман. Шунинг учун Олий Мажлислар Конунчилик Палатасига депутатликка куймокчиман номзодимни куймокчиман. Лекин оркамда таниш билишим йук. Факат Оллохимдан умидворман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+