Тошкент кўчаларидан эшитилаётган чақириқ: “O‘zLiDeP номзодларига овоз беринг”

21.12.2017, 12:41

Тошкент кўчаларидан эшитилаётган чақириқ:  “O‘zLiDeP номзодларига овоз беринг”

Ҳаммамизга яхши маълум якшанба куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам ана шу сайловларда иштирок этади. Айни дақиқаларда партиямизнинг бир гуруҳ фаол аъзолари пойтахтимиз кўчаларида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.

Тарғиботчилар партиямиз байроғи ва шиорлари ёзилган баннерларни пойтахтимизнинг барча кўчалари ва маҳаллаларидан олиб ўтишяпти. Овоз кучайтиргич орқали “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзодларига овоз беринг”, деган шиор пойтахтимизнинг ҳар бир бурчагида эшитилиб турибди.

ФОТОЛАВҲАЛАР

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

Теглар
Сайлов 2017
  • Кўрилди
    278
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш