Партия вилоят Кенгаши конференциясига делегатлар сайланмоқда

11.10.2019, 09:41

Партия вилоят Кенгаши конференциясига делегатлар сайланмоқда

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда шаҳар Кенгаши таркибидаги бошланғич партия ташкилоти вакиллари, Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутатлари, партиянинг фаол ёшлари, табиркор ва фермерлар иштирок этдилар.

Конференцияда O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгашининг жорий йилнинг декабрь ойида ўтказиладиган сайловлардаги иштироки, партия ташкилотининг навбатдаги вазифалари ҳамда 2015-2019 йиллар давомида партия фаолияти юзасидан ҳисобот берилди.

Партиянинг  шаҳар Кенгаши тасарруфида айни пайтда 58 нафар бошланғич партия ташкилоти бўлиб, уларнинг сайловдан сайловгача бўлган фаолиятлари таҳлил қилинди.

Ҳисобот даврида “Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводи”, “Фарғона Нефт базаси унитар корхонаси”,  “Фарғона иссиқлик энергия маркази”,  “Фарғона шаҳар ер-мул кадастри” ва шу каби ташкилотларда фаолият юритаётган қуйи бўғинлар фаолияти ижобий баҳоланди.

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши таркибидаги бошланғич партия ташкилотлари сони  2015 йилда 32 тани ташкил этган бўлса,  жорий йилнинг шу кунга қадар уларнинг сони 58 та етди. Партия аъзолари сони  2015  йил 925 нафар бўлган бўлса, бугуни кунда аъзолар сони 2838 нафарни  ташкил этади.

Конференция якунида O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши ташкилотидан делегатлар сайланди.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона

вилояти Кенгаши

 матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    847
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

мафтуна2019-10-12 18:25:36

Конференцияларда асосан БПТ лардан сайланган делегатлар иштирок этиши керак эди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+