Уйчилик депутатнинг сўровига бир йилдан ошдики ҳали-ҳануз жавоб йўқ

12.10.2019, 16:58

Уйчилик депутатнинг сўровига бир йилдан ошдики ҳали-ҳануз жавоб йўқ

Халқ дардини тинглаш, муаммоларига ечим излаш, ҳар бир ката-кичик масалаларга ҳам эътиборли бўлиш барча мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, халқ вакилларининг олдидаги асосий вазифлардан бири саналади.

Халқнинг муаммоси ўзининг муаммоси деб билган халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гавҳар Хакимова сайловчилар билан мунтазам мулоқотда бўлиб туради.

Партия депутати ўзи сайланган Уйчи тумани “Юксалиш” МФЙ аҳолиси билан учрашуви давомида ота-оналар мактаб болаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида мурожаат қилишди.

Ушбу маҳаллада 6000 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.  Ҳудудда 560 ўринли 12-умумтаълим мактабида 1500 нафар ўқувчи
икки сменада таълим олмоқда. Ўқувчиларнинг 500 нафарга яқини бошланғич синфда таълим олаётганлигини инобатга олсак, уларнинг мактабга келиб-кетишдаги хавфсизлиги асосий масалалардан бири саналади. Мазкур мактаб Уйчи-Жийдакапа катта магистрал йўли ёқасида жойлашган бўлиб, мактабга ўқувчилар мазкур йўлни кесиб ўтишади. Автомобилларни қатновининг кўплиги ва юқори тезликда ҳаракатланиши эса, ўқувчиларнинг ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилишини тақозо этади. Лекин мазкур магистрал йўлда пиёдалар ўтиш йўлаги ҳам светафор ҳам ўрнатилмаган.

- Ушбу маҳалла аҳолиси билан ҳар сафар учрашганимда мактаб болаларини йўлдан ўтишда ота-оналарда қўрқув, хавотир борлигини, пиёдалар ўтиш йўлаги ёки светафор ўрнатиб беришни талаб қилишади, - дейди халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гавҳар Хакимова.  Мутассадди ташкилотларга юборган депутатлик сўровимга бир йилдан ошдики ҳали ҳануз жавоб йўқ. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек депутатга беписандлик, халққа беписандликдир. Уйчи туманидаги мутасадди ташкилотлар ушбу масалага жиддий эътибор қаратган ҳолда тез фурсатларда ижобий ечим топишади деган умиддамиз.  

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1751
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мухтор Нуржанов2019-10-14 16:50:37

Ҳурматли депутат Гавхархон! Аввало бу ишларга бевосита жавобгар бўлган туман халқ таълими раҳбарини ишлашга даъват қилиш керак эди.Иккинчидан, депутатлик сўровинггизга тадбир кўриб жавоб йўлламаган мутасаддининг устидан Туман Кенгашига сўровнома юбориб корхона раҳбарига нисбатан ишончсизлик қарорини талаб қилиш керак эди,сабаби сўровномага жавоб бермаган раҳбарга нисбатан қонунда жавобгарлик белгиланган.Ва ниҳоят сиз халқ ноибисиз,сизга сайловчиларинггиз ишонч билдирган экан шунга қўшиб ваколат ҳам берган.Қонуний ваколатинггизни бажармас экансиз,бундан кейин халқ сизни кечирмайди.Омадинггизни берсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+