Партия вилоят Кенгаши конференциясига 8 нафар делегат сайланди

16.10.2019, 09:50

Партия вилоят Кенгаши конференциясига  8 нафар делегат сайланди

O‘zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгашининг навбатдаги ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди. 

Унда партия туман Кенгашининг 5 йиллик фаолияти таҳлил қилинди.

Қайд этилишича, бугунги кунда партия вилоят Кенгаши қошида 38231 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 751 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Сўнгги уч йилда қуйи бўғинлар сони 110 тага, аъзолар эса 21218 нафарга ошган.  

“Келгусидаги истиқболли режаларни белгилаб олишда ўтган вақт давомидаги фаолиятни сарҳисоб қилиш жуда муҳим, – дейди O‘zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари Фарҳод Маматқулов. – Ўтган вақт давомида туман партия Кенгаши томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда гапирганда депутатларимизнинг, қуйи бўғин аъзоларининг фаоллигини алоҳида таъкидлаш жоиз”.

Конференцияда шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг фаолияти ҳам таҳлил қилинди. Партия туман Кенгаши назорат-тафтиш комиссиясининг ўтган даврдаги фаолияти бўйича ютуқ ва камчиликлар юзасидан таҳлилий ҳисоботи тингланди.

Тадбирда O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги Конференциясига Шароф Рашидов туманидан 8 нафар делегатлар сайланди.

Холбек АСАТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах

вилоят Кенгаши

БПТлар билаш ишлаш

гуруҳи раҳбари

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    860
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+