Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш давр талаби

16.10.2019, 14:50

Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш  давр талаби

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олар экан. Бунда аввало ота-она тарбияси бирламчи аҳамият касб этса, кейинги босқичда болалар боғчасидаги муҳит боланинг дунёқаришини кенгайиши, оламни идрок этишида жуда катта аҳамиятга эга ҳисобланиши илмий жиҳатдан исботланган.  Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда кейинги йилларда мактабгача таълим тизимида янгича ислоҳотларга қўл урилди.

Муҳими мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, нодавлат мактабгача таълим муассасалари сонини янада ошириш ва улар кўрсатадиган хизматлар турларини кенгайтириш, хусусий сектор улушини ошириш учун мустаҳкам пойдевор яратилди.

«Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида ҳам масаланинг шу ва бошқа жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси ҳам мактабгача таълим тизимида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш, соҳани тубдан такомиллаштириш ва халқаро ҳамжамият билан интеграциялашуви учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган.

Музокаралар давомида депутатлар Президентимиз қарори билан Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқлангани, унда соҳада давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилганини қайд этишди. Дастурда мактабгача таълим соҳасида қулай инвестиция муҳитини яратиш, мавжуд давлат мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш шарти билан хусусий шерикка нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш учун ер участкаларини ёки мавжуд давлат таълим муассасалари биноларини бепул асосида бериш, концессия асосида қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун ер участкаси ёки бино ажратиш, бўш турган давлат мулки объектлари ва собиқ мактабгача таълим муассасаларининг ишламаётган бинолари негизида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил қилиш мақсадида уларни хатловдан ўтказиш каби масалалар кўзда тутилган.

Кун тартибидаги масала юзасидан кечган музокаралар вақтида депутатлар давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги мактабгача таълим соҳасида эришилган ютуқларга жуда катта ҳисса қўшиши қайд этилди. Яъни хусусий сектор ҳисобига мактабгача таълим қамрови кенгайиши ва унинг самарадорлиги ошиши, айниқса, эътибордан четда қоладиган энг чекка ҳудудларда ҳам болаларни қамраб олинишига олиб келади. Зеро, O`zLiDeP ҳам ўзининг янгиланган Сайловолди дастурида айни масалага алоҳида эътибор қаратиб, болаларнинг мактабгача таълим муассасалари томонидан, энг аввало, ушбу соҳада давлат-хусусий шерикчиликни ва хусусий хизматларни кенг ривожлантириш ҳисобидан тўлиқ қамраб олиниши давр талаби деб ҳисоблайди.

Йиғилишда «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши ва унинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши мактабгача таълим бошқарув органларининг соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрнатиш билан бирга, нодавлат мактабгача таълим муассасасининг мавқеини белгилаш асосида педагогик фаолият учун қулай шарт-шароитларни яратишга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Тоир САЛИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги O‘zLiDeP

фракциясининг ижрочи котиби

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    813
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+