O‘zLiDeP сайловларда сиёсий технологиялардан фойдаланиш масалаларига бағишланган махсус вебинар ташкил этди

17.10.2019, 10:54

O‘zLiDeP сайловларда сиёсий технологиялардан фойдаланиш масалаларига бағишланган махсус вебинар ташкил этди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаоллари учун сайловларни ташкил этишда сиёсий технологиялардан фойдаланиш масалаларига бағишланган махсус вебинар ташкил этилди. O‘zLiDePнинг марказий ва ҳудудий сайлов штаблар вакиллари билан ташкил этилган ушбу вебинарни Европа сиёсий консультантлар ассоциацияси президенти, Халқаро сиёсий консультантлар ассоциацияси директорлар кенгаши аъзоси Игорь Минтусов ўтказди.

Маълумки, шу йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга депутатлик сайловлари бўлиб ўтади. Бугун соҳа мутахассилари, экспертлар томонидан бир жиҳат қайта-қайта таъкидланмоқда. Яъни бу галги сайловлар мутлақо янгича босқичда, янгича қарашлар асосида бўлиб ўтади. Ушбу ўзига хос жиҳатлар аҳолининг ушбу сайловларга бўлган қизиқиши билан белгиланади. Шундай бир вақтда албатта барча сиёсий партиялар ўз сайловолди дастурлари, ўз устуворликларини аҳолига етказишда замонавий, дунёнинг ривожланган давлатларида тажрибадан ўтган сиёсий технологияларни жалб қилган тарзда ишларни ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўтказилаётган вебинар ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилди. Бугун дунёнинг ривожланган давлатлар, хусусан Европа давлатларида сайловлар жараёнида сайловолди штабларининг аҳоли билан алоқалар йўналишидаги ишларини самарали ташкил қилиш, партия устуворликлари, аҳолини ўйлантирган муаммоларни ҳал қилишда ушбу сиёсий кучнинг бошқа партиялардан ҳал қилувчи ёндошувлари, ушбу жараёнда ижтимоий тармоқлар ва бошқа коммуникация воситаларидан мақсадли фойдаланиш ва бошқа масалалар ушбу вебинарнинг асосий мазмунини ташкил этди.

Маъумот ўрнида айтиш мумкинки, партияга сайловларда яқиндан кўмак бераётган таниқли сиёсий консультант И.Минтусов ўз ўқувларини бевосита жойида, яъни Ўзбекистонга келиб сайловлар билан боғлиқ жараёнлар ҳамда ушбу сайловларда партиянинг иштироки билан боғлиқ жиҳатларни атрофлича қилган таҳлили, партия фаоллари билан доимий алоқалари асосида амалга оширмоқда. Бундай ўқувлар ва сиёсий консультацияларни бундан кейин ҳам партия штаби вакиллари, кейинчалик номзодлар билан ҳам ўтказиш режалаштирилган. 

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    337
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Shaxlo2019-10-17 14:20:05

UzLiDeP bilan biz katta KUCHMIZ. Bunday tadbir va konferensiyalar xar doim UzLiDeP viloyat ,shaxarlarda, tumanlarda otkazilib kelinadi. Lekin saylov jarayonlarida ayrim qoshtirnoq ichidagi shaxslar UzLiDeP nomini qoralab, oz partiyalarini himoya qilishmoqchi. Bizning partiyamiz kop yillar davomida tadbirkorlarni va xalqimizni ogirini yengil qilmoqda. Saylov jarayonlarida xam xaqiqiy va kuchli partiya golib boladi. Men UzLiDeP bilan birgaman.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+