Туркий Кенгаш: ёшлар тадбиркорлигига эътибор - келажакка сармоя деганидир

17.10.2019, 16:22

Туркий Кенгаш: ёшлар тадбиркорлигига эътибор - келажакка сармоя деганидир

Аввал хабар берганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 15 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити бўлиб ўтди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва муҳим таклифларни ўртага ташлади.

Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши, ҳеч шубҳасиз, табиий ва тарихий жараён бўлса, бошқа томондан унда мамлакатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлик соҳасига доир муҳим ташаббусларни илгари сурдилар. Хусусан, тадбиркорлик соҳасида тўғридан-тўғри ва ишончли алоқаларни ўрнатиш учун энг қулай шароитларни яратиш, бунда қўшма технопарклар, стартап инновация компаниялари ва венчур жамғармалари ташкил этиш, қўшма инвестиция фонди ва туркий давлатлар савдо уйларини биргаликда барпо этиш ҳамда Кенгашга аъзо мамлакатлар аҳолисининг 40 фоиздан ортиғи ёшлар эканидан келиб чиқиб, уларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида Туркий Кенгаш доирасида Ёш тадбиркорлар форумини таъсис этиш ва уни биринчи йиғилишини келгуси йил Ўзбекистонда ўтказиш таклиф қилинди.

Ҳам халқнинг кичик вакили, ҳам ёш тадбиркор сифатида ушбу ташаббусни тўла қўллаб-қувватлайман. Чунки, ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш бу - келажакка киритилган энг муҳим сармоядир. Негаки, айни пайтда мамлакатимизни инновацион асосда ривожлантириш кун тартибида турган асосий масалалардан биридир. Бу вазифларни амалга ошириш эса кўп жиҳатдан замонавий ва креатив фикрлайдиган, ҳар қандай вазиятда ҳам масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган, ғайрат-шижоатли, интеллектуал салоҳиятли ёшларга боғлиқ. Бугун хоҳлаймизми йўқми замонавий ахборот коммуникация технологиялари, инновацион ишланмалар ҳар бир соҳани ўраб олмоқда. Ундан самарали фойдаланишни эса интеллектуал ёшларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу ортга қайтмайдиган табиий жараён. Бизнесни ривожланиши ҳам бугун АКТ билан узвий боғлиқ.

Ёшлар кашфиётларга ўч бўлишади. Исроил, Япония каби мамлакатлар ана шундай ихтироларни сотиш орқали миллардлаб даромад олаётгани ҳам сир эмас. Мамлакатимизда ҳам бундай иқтидорлар кўплаб топилади. Мисол учун юртимиздаги энг нуфузли билим юртларидан бири Турин политехника университетини олайлик. Мен доим уларни ихтироларини, ишланмаларини кузатиб бораман. Масалан, мамлакатимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига хорижда талаб жуда катта. Университет талабалари томонидан соҳада иш самарадорлигини янада ошириш мақсадида хўжалик роботи яратилди. Унинг вазифаси инсон учун зарарли бўлган кимёвий дори воситалари ва ўғитларни экин майдонларига сепишдан иборат. Бундан ташқари робот уруғ экишга ҳам мослаштирилган. Лойиҳа мобил телефонлар орқали WI-FI модулида бошқарилади. Бу ихтиро аллақачон кўплаб иссихоналарда қўлланилаяпти ва у ўзини оқлади.

Президентимиз томонидан Туркий Кенгаш доирасида Ёш тадбиркорлар форумини ўтказиш ташаббуси биринчи галда ана шундай ёш иқтидорларни бир жойга жамлайди. Мамлакатимизда илк бор ўтказилидагина бўлажака Форум эса ёш иқтидор эгалари ўз ишланмаларини халқаро миқёсда намойиш этишлари учун муносиб минбар вазифасини ўтайди. 

Шозафар Шоаҳмедов,

O‘zLiDeP Яшнобод туман

Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    745
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+