Тадбиркорлик соҳаси нега биз кутганимиздек ривожлана олмади...

17.10.2019, 16:59

Тадбиркорлик соҳаси нега биз кутганимиздек ривожлана олмади...

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси котибият мудири Нуриддин Муродов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида шу ҳақда тўхталиб ўтган.

“Бунинг сабаблари кўп, лекин, асосий сабаблардан бир қуйидагича:
Масалан, руйхатдан ўтган тадбиркорга нечта иш ўрни яратасан деймиз. Аслида белгиланган солиқни тўла ва тадбиркорлигингни ривожлантир дейишимиз керакмасми?

Тадбирга тадбиркор қанча ҳомийлик қилди ҳамма маблағ давлат бюджетидан кетмасин, деймиз. Ваҳоланки, бу тадбир бюджет харажатларида ёки бошқа сметаларда назарда тутилмаган экан нима қиласан, тадбир қилиб, деган саволни бермаймиз. Баъзан маблағи бўлмасада, ҳокимлик ёки бошқа давлат ташкилоти турли тадбирлар ва ҳакозоларда автомобиль ёки қимматбаҳо совғалар улашади, ҳокимнинг топшириғи эмас, тадбиркорнинг ҳомийлиги деб расмий ёки норасмий маълумот берилмайди. Гапирса гап кўп..

Албатта, ҳали ҳамон жамиятимизда тадбиркорга қараш, масъулларнинг тадбиркорга нисбатан дунёқараши ўзгармаган. Давлат ва жамият ривожи охир-оқибат тадбиркорликнинг қай даражада тараққий этганига ҳам бевосита боғлиқлигини тан ола билмаяпмиз, ҳали бери бу қараш ўзгармайди ҳам, негаки, бу соҳада эски тизим қолипидан чиқа олмаяпмиз. Марказлашган, кучли вертикал, йиғилишлар, мажлислар, топшириқлар, турли Дастурлар асосида бошқариладиган тизим ичидамиз. Масъуларнинг сўзи қонун деган тизим ҳамон амалда.

Маҳалла ← туман ← вилоят ← республикадан бериладиган кўрсатмалар асосида бошқариладиган механизмда тадбиркорнинг ўрни қандай? Кўп ҳолларда мажбурий ихтиёрий хомийлик, йиғилишларни тўлдириб турадиган, марказдан келган масъул шахсларнинг хизмат сафарлари жараёнида овқатланиш минимумини кўтарадиган субъект ҳамда секторлар раҳбарларининг беминнат ёрдамчилари...

Масъул ва мансабдор шахсларнинг топшириғи ҳали қонун дегани эмаслигини қачон англаб етамиз...?

Топшириқ бу – қонун доирасида бериладиган кўрсатма, қонун эса, тошпшириққа асос бўлувчи ҳуқуқ нормасидир.→ Ҳуқуқ эса давлат томонидан белгиланган ёки тасдиқланган умумий мажбурий ижтимоий нормалар тизими.

Тадбиркорлик соҳасини бевосита ҳуқуқ бошқарадиган ақлли тизим, тадбиркор ва давлатнинг муносабати фақат ва фақат солиқлар ҳамда хусусий шерикчиликга асосланмас экан биз кутган натижа бўлмайди”, – дейди Н. Муродов.

  • Кўрилди
    1148
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Алижон Эшкобилов2020-02-21 19:32:21

Тусик куп, тусикларни олиб ташлаш керак.Иктисодга давлат аралашувини кескин камайтириш керак.


Алижон2020-02-21 19:22:48

Сертификатлаштириш факат вилоят марказларида, туманларга бериш керак, туман савдо саноат палатаси рахбарлари тажрибали тадбиркорлар ичидан сайланиши керак, туман савдо саноат палаталари доимий аьзолари тадбиркорлардан тузилган булиши керак ва улар йигилиб туриши керак


Даврон2019-10-17 22:44:29

Нега ривожланмайди чунки жудо куп тадбиркорларни банклардан муаммоли кредити бор. Банк корхонани рахбарини енида туриб, вазиятни унглаш, бошкатдан фаолиятини тиклаб олиш чорасини куриши шарт. Бу уларнинг вазифаси. Утириб олиб процентни бугиб олиб ишлаш замони утиб кетди. Якуний натижа бу корхона ишлаб кетиши, ишчи уринлари яратилиши ва озик овкат хафвсизлиги га уз хиссасин кушишига эришиш. Натижа хисоб. Фикрлашни узгарирмасак хеж бало булмайди. Муаммоли кредит еки унинг фоизини тулатиш механизмлари мингта.


Ботур Хуррамов2019-10-17 22:30:04

Хакикатни айтибсиз 100 фоиз фикрингизга кушиламан.


Алижон Эшкобилов2019-10-17 19:19:52

Узбекистонга юкори технологияли саноат керак, саноатга эьтибор керак, хар бир туманга Савдо саноат палатаси биноси керак, тадбиркорлар йигилиб турадиган, тадбиркорлар уз билганича ишламокда, фикр алмашиш йук, тажриба алмашиш йук.Айрим ваколатларни туманларга хам бериш керак, масалан келиб чикиш сертификатини Узбекэкспертизадан олиб Савдо саноат палатасини туман булимларига бериш керак


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+