Бирлашган ўзар

18.10.2019, 09:39

Бирлашган ўзар

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ташкил этилганининг 10 йиллиги арафасида бўлиб ўтган саммитида унга аъзо давлатлар сони биттага ортди: ушбу кенгашга Ўзбекистон ҳам бешинчи аъзо давлат сифатида қўшилди.

Мазкур кенгашнинг ташкил этилишидан кўзланган мақсад сўзлашиш тили, урф-одатлари бир-бирига яқин қардош мамлакатлар ўртасида ишончли алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги тенг манфаатлар асосидаги ҳамкорликни ривожлантириш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашдаги аъзо давлатлар кучларини бирлаштиришдан иборат.

Юқоридагиларни инобатга олганда, ўзаро тенг манфаатлар асосида амалга оширилаётган ташқи сиёсатимизнинг пировард мақсади ҳам халқимиз фаровонлигини, юртимиз тинчлигини таъминлаш эканидан Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга аъзо бўлгани манфаатларимизга тўла мос келади.

Ушбу саммит давомида, худди аввал ўтган бошқа халқаро даражадаги йирик тадбирларда бўлганидек, давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, унда Туркий кенгаш фаолиятини янги юқори босқичга кўтарадиган ҳамда мамлакатимиз фаровонлигига хизмат қиладиган бир қатор амалий таклифлар билдирди.

Жумладан, аъзо мамлакатлар етакчи саноат корхоналари, инвестиция компаниялари, банк-молия институтлари ва тадбиркорлари ўртасидаги кооперацияни кучайтириш, келажак технологияларини ўзлаштириш бўйича дастур ва лойиҳаларни илгари суриш мақсадида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, туркий ва ислом цивилизацияси меросидан баҳраманд бўлиш мақсадида зиёрат туризмини фаол ривожлантириш, тажриба алмашиш, қўшма таълим, илмий-маданий лойиҳалар, ёшлар таълим-тарбияси бўйича истиқболли дастурларни амалга ошириш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари саъй-ҳаракатини мувофиқлаштириш борасида таклифлар шулар қаторидан ўрин олди.

Ҳамма вақт эзгу кучларнинг бирлашуви хайрли мақсадларга эриштирганидек, Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга аъзо бўлгани ҳам мамлакатимиз ва халқимиз манфаатларига хизмат қилиши аниқ.

 

Абдурашид АБДУҚОДИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    110
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+