Халқларимиз манфаатларига тўла жавоб берадиган ҳамкорлик

18.10.2019, 09:40

Халқларимиз манфаатларига тўла жавоб берадиган ҳамкорлик

Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга аъзо бўлиши мамлакатимиз ва ҳамкор давлатлар манфаатларига тўла жавоб бериб, ўзаро муносабатларда янги даврни бошлаб берди.

Туркий давлатлар билан самарали ҳамкорлик бу иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, юқори технологиялар, муқобил энергетика, экология, транспорт-коммуникациялар, туризм, илм-фан, таълим ва тиббиёт каби устувор соҳалардаги фаол ҳамкорлик демакдир.

Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий алоқаларнинг кенгайиши ҳамкор давлатлар халқларининг турмуш фаровонлиги ўсишида муҳим омил бўлади. Албатта, бу борада вазифалар мамлакатларимиз етакчи саноат корхоналари, инвестиция компаниялари, банк-молия институтлари ва тадбиркорлари ўртасидаги самарали ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади. Ҳамкорликнинг яна бир муҳим омили транспорт алоқаси тармоғини ташкил қилишдир. Шу мақсадда минтақада транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича стратегик жиҳатдан муҳим қатор лойиҳалар амалга оширилган.

Ҳар қандай давлатнинг рақобатбардошлиги ва барқарор тараққиёти барча соҳаларга илғор ахборот-коммуникация технологиялари, инновацияларни жорий қилишдан бошланади. Шу муносабат билан мамлакатимизда келажак технологияларини ўзлаштириш бўйича дастур ва лойиҳаларни илгари суриш мақсадида инновацион ривожланишга масъул идоралар, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда венчур компаниялари ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф этилди.

Бебаҳо маданий-тарихий ва маънавий меросга эга туркий тилли мамлакатлар халқлари ўртасидаги маданий муносабатлар туризм индустрияси ривожланишига ҳам катта туртки бериши шубҳасиз.

Ўзбекистонимизнинг катта туркий оиланинг узвий бўлаги сифатида туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо бўлиши халқларимиз манфаатларига хизмат қилади.

 

Тўлқин КАРИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    109
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+