Тойлоқда партиянинг оммабоп тарғибот тадбири ўтказилди

18.10.2019, 16:05

Тойлоқда партиянинг оммабоп тарғибот тадбири ўтказилди

O‘zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши ташаббуси билан ҳудуддаги истироҳат боғида “Янги Ўзбекистонни бирга қурамиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда партия электорати вакиллари тадбиркор ва фермерлар, сайловда илк бор иштирок этувчи ёшлар ҳамда партиянинг вилоят ва туман Кенгаши фаоллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, Ўзбекистон муҳим сиёсий жараён — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайлови арафасида турганлиги, айни кунларда мамлакатимизда партиялар ўртасида соғлом рақобат, халқчил ғоялар кураши бошланганлигини алоҳида эътироф этишди.

–Бу йил Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам сайловолди жараёнларида янгича ғоя, янгича қарашлар билан кириб бормоқда. “Давлат  ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак”. O‘zLiDeP айни кунларада ана шу ғоя билан  сиёсий саҳнага чиқмоқда. Инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, энг аввало, эркинлик шароитида рўёбга чиқади. Эркинлик, эркин ривожланиш инсоннинг салоҳияти, иқтидорини рўёбга чиқаришининг бош асосидир, – дейди партия Тойлоқ туман Кенгаши раиси Зиёдулла Авазов.

Тадбирда сиёсий партиялар, сайловлар, депутатлар фаолиятига оид қизиқарли викторина ўйинларини ташкил этилди. Саволларга тўғри жавоб берган ёшларга партиянинг эсталик совғалари топширилди.

 Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    869
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+